Blog

КОРОНАВИРУСНИ БИРДАМЛИКДА ЕНГАМИЗ!

Мана 4 ойдирки “коронавирус” деган бало бутун дунёни ларзага солди. Ш.Мирзиёев таъбири билан айтганда, бугунги кунда бутун дунё, инсоният оғир кунларни бошидан кечирмоқда. Афсуски, ушбу кутилмаган офат мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмади.

Ушбу касаллик нафақат бутун дунё халқлари соғлигига, балки уларнинг иқтисодиётига ҳам жиддий талофот етказди. Ҳозирги кунда бутун дунё ҳамжамияти ушбу касалликка қарши курашиш, вирусга қарши вакцинани аниқлаш мақсадида бор кучи ва маблағини сарфламоқда.

Айни кунларда бизнинг мамлакатимизда барча куч ва воситалар, маблағ ва ресурслар коронавирус эпидемиясининг кенг тарқалишининг олдини олиш, вирус билан касалланганларни талофатсиз соғайтириш, бутун мамлакатнинг санитария-эпидемиология ҳолатини барқарорлаштиришга йўналтирилган. Шундай вазиятга қарамасдан, Бухоро муҳандислик-технология институтида маънавий-маърифий, ҳуқуқий-профилактик тадбирлар бир зумга ҳам тўхтамади. Жорий йилнинг 16 март кунидан эътиборан пандемия туфайли карантин эълон қилиниши муносабати билан институтда маънавий-маърифий, ўқув-услубий ишлар масофавий тарзда амалга оширилди.

Институтда коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишини олдини олиш ва уни профилактикаси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилди. Биринчи навбатда, профессор-ўқитувчилар ва ишчи-ходимларнинг меҳнат таътилига чиқишлари, ўз ҳохишларига кўра тўловсиз таътил олишлари ёки масофавий услубда ишлари учун шарт-шароитлар яратилди. 2020 йилнинг март ойида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 29 февралдаги 19-қўшма қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида институтда коронавирус инфекциясининг профилактикаси бўйича чора-тадбирларни кучайтириш тўғрисидаги ички буйруғи ишлаб чиқилди ва институт ректори томонидан тасдиқланди. Буйруқ ижроси юзасидан шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш учун шароитлар яратилди, институтда ҳар кунлик тозалаш ва дезинфекция ишлари (0,5%ли хлорли эритма билан) олиб борилмоқда. Институтга инфекциянинг ташқаридан кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида институтга бегона шахсларнинг кириб чиқиши қаттиқ назоратга олинган, ходимларни ҳар куни ишхонага киритишдан олдин уларнинг тана ҳарорати контактсиз пирометр билан ўлчаб, қўлларига антисептик воситалар билан ишлов берилмоқда.

Коронавирус (COVID-19) кенг тарқалишини олдини олиш ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш мақсадида  институтнинг барча кафедраларида тадбирлар, давра суҳбатлари, семинарлар ташкил этилди. Учрашувлар институт раҳбарияти, масъуллар ва ҳамкор ташкилот вакиллари, “Соғлом авлод учун” х/ж институт бўлими, вилоят соғлиқни сақлаш маркази ходимлари билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Пандемия даврида масофавий тарзда талабалар ва профессор-ўқитувчилар ўртасида бир қанча масофавий танловлар, китобхонлик бўйича мушоиралар онлайн тарзда ўтказиб келинди. Хусусан, институт сайтларида, ижтимоий тармоқларда профессор-ўқитувчилар томонидан мақолалар, телевидениеда чиқишлар амалга ошириб келинди. Жумладан, “Уйда қолинг!” шиори остида танлов, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигинг 2020 йил 26 февралдаги 143-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида “Энг яхши мақола” номинациясида мақолалар танлови, 2020 йил 20 июндаги 330-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида “Мен диний экстремизм ва терроризм таҳдидини қандай тушунаман?”, “Биз коррупцияга қаршимиз” ва “Одам савдоси – давр муаммоси” шиори остида “Энг яхши мақола” номинациясида мақолалар танлови, “Маърифатли ёшлар – юрт кўзгуси” шиори остида “Биз нечун севамиз Ўзбекистонни” мавзусидаги ҳикоялар танлови, “5та муҳим ташаббус юзасидан видеороликлар, расм-суратлар ва матнлар тайёрлаш ва уларни ижтимоий сайтларга жойлаштириш” мавзусида танлови ўтказилиб, 815 та роликлар ва расм-суратлар ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди. Олиб борилган ишлар самараси ўлароқ, институтимиз республикадаги 100дан ортиқ олий таълим муассасалари ўртасида 11-ўринни эгаллади.

Иқтисодий қийинчиликларга қарамай, танлов ғолиблари институт раҳбариятининг бевосита ташаббуси билан моддий ва маънавий рағбатлантириб келинди.

Бундан ташқари, институтнинг маънавият тарғиботчилари томонидан карантин даврида халқимизнинг ва институт профессор-ўқитувчилари ва ишчи-ходимларининг ваҳимага берилмаслиги, ҳар хил бўҳтонларга ишонмасликлари учун тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

Хулоса ўрнида шуни айтиб ўтмоқчиманки, ҳар қандай вазиятда бирдамлик – ғалабанинг ярмидир. Мана шундай оғир шароитда ваҳимага берилмасдан, карантин қоидаларига қатъий амал қилиб, ўзимизнинг ва яқинларимизнинг соғлигига масъул эканлигимизни унутмасак, бу вазиятдан талофотсиз чиқа оламиз. Касалликка беписанд бўлганларнинг ҳолати бизга ўрнак бўлмоғи лозим.

Ишончим комил, оиласи, фарзандлари, эл-юрти тинчлиги, соғлиғини ҳамма нарсадан устун қўядиган донишманд халқимиз бундай ҳолатга тушиб қолишни ҳеч қачон истамайди. Коронавирус пандемияси бутун инсоният учун Яратганнинг берган бир синовидир. Халқимиз жипслашиб, шифокорларнинг барча тавсияси, кўрсатмаларига амал қилсалар, одамларимиз карантин даврида ҳаётий заруратсиз ўз хонадонларини тарк этмаса, касалликнинг илк белгилари аниқланганда, уни яширмай шифокорларга ўз вақтида мурожаат қилсалар, биз бу касалликни, албатта, енгамиз – дея ўз халқига ишонган юртбошимиз мурожаатларига амал қилсак, биз албатта бу бало-қазодан қутуламиз. Лекин нима учундир охирги кунларда айрим фуқароларимиз бу касалликни олдини олиш бўйича талаб қилинган қоидаларга риоя қилмаяптилар. Наҳотки ўз яқинларини ҳаёти улар учун хавфли эмас. Бугунги кунда шифокорларимиз одамларни қутқариш учун кеча-ю-кундуз курашсалар,  айрим фуқароларнинг бепарволиги одамни ғазабга солади. Ахир биз бундай бепарво халқ эмасмиз-ку. Бирга жипслашсак, бирга касалликка қарши мардонавор курашсак, биз бу касаликни албатта енгамиз.

Пандемия даврида карантин қоидаларига қатъий амал қилишимиз, ўзимизнинг ва атрофдагиларнинг соғлигига беэътибор бўлмаслигимиз ва коронавирусга қарши курашишга барчамиз масъул эканлигимизни унутмаслигимиз шарт!

Н.Мирзақулова – Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва

маърифат бўлими бошлиғи

Share this post