Blog

Кимдир очликдан сакрайди, кимдир — тўқликдан

Бух МТИ “Чарм, мўйна буюмлари технологияси ва дизайни” кафедраси мудири Рахмонов Ином Мухторович

АССАЛОМУ АЛЕЙКУМ АЗИЗЛАР!

Мазкур шарҳда ҳурматли автор бошқани қоралаш орқали лавозимга эга бўламан деб ўйлаган шекилли. Давлатимиз раҳбарияти муайян раҳбарлик лавозимларига тайинлашда бировдан маслаҳат сўраб эмас, балки танланган кадрни жамият учун қанчалик ўз ишини уддалай олиши, уни хатоликка йўл қўймасдан олдин кўрсатган фаолиятини, яъни таълим жараёнини бошқара олишини назарда тутиб иш кўрган ҳолда.

Ҳаттоки фақат биргина иш берувчининг истак хошиши билан эмас, балки жамоатчилик фикрини эътиборга олинган ҳолда. Маълумот ўрнида шуни айтиш лозимки, билдирилган мазкур фикр биргина раҳбар ходимга эмас, балки жамоатчиликда фаолият юритиб турганларга қарата айтилганлиги ва бу орқали жамоатчиликка билдирилган ишончсизлик ғоянинг ўзаги ҳисобланади. Мазкур ҳолатда иш берувчининг ҳаракатлари ғайриқонуний, бўлса унда барчамиз бўйсунадиган қонун бор.

“Кимдир очликдан сакрайди, кимдир — тўқликдан” деб бежиз айтмаган доно халқимиз. Бутун бир инсоният кутилмаган оғир кунларни бошидан кечириб турган бир пайтда, бу “эзгу ниятли биродар”ларимизнинг ҳохиш истаклари ғайри табиий туюлди менга. Инсоннинг жамиятда ўз ўрнига эга бўлиши ғараз ниятлар билан эмас, балки эзгу ниятлар билан бошланиши зарур. Чунки мана шунақа лавозим талаблардан эртага жамият азият чекади, модомики улар лавозимга ўтиргандан кейин унданда юқорироқ лавозимларни орзу қилиш йўлида яна қанча-қанча инсонларни бу ифлос ниятлари билан қурбон қилиши турган гап. Чунки бу ҳолатларни замоннинг ўзи асрлар давомида тасдиқлаб келаяпти. чунки ҳар замонларда ҳам Қорни тўйган ит, эгасини қопа бошлаган!

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published.