Blog

Истиқлол муборак , жонажон юртим!

1991 йил  1 сентябр – юртим тарихида унутилмас кун! Юртим Мустақил бўлди.Ўз  заминига  ўзи эга бўлди. Ўзбекистон гўзал ва мафтункор,серқуёш ва навқирон диёр.Ўзбек халқи мардонавор, кечиримли, сабрли, матонатли ва меҳнаткаш халқ. Меҳнатсевар  ўзбек  замини  меҳмондўст, меҳрибон ва сахий. Неча – неча миллату, элатни бағрига иссиқ тутиб, авайлаб нон бериб авайлаган юрт. Она юртини севган ўғлонлар уни авайлашади, асрашади ва унинг номини юксакларга  кўтаришади. Шундай фарзандларидан бири Ислом Абдуғаниевич Каримов эдилар, оллоҳ раҳмат қилсин. Мустақиллик деган сўз билан баробар И.А.Каримовнинг сиймолари кўз олдимизга келади. Мустақиллик асосчиси ватанпарвар, элсевар, доно ва меҳрибон  халқнинг отаси эдилар.Ватан учун қилган барча заҳматли меҳнатларини, ҳаракатларини ажрини, у кишига оллоҳ, охиратларини обод қилишига,  замин бўлсин, жойлари жаннатдан бўлсин.

Шундай   ўғлонлардан  яна бири  Бухоро шаҳар ҳокими Камолов Карим Жамолович. Бухорони гўзал ва навқирон бўлиб сақланишига ўзининг   ватанпарварлиги, элсеварлиги, меҳнаткашлиги билан хизмат қилган ва барчага ўрнак бўлган инсон. Карим Жамолович   ҳақиқий   Бухоро фарзанди,  у киши юртини севиб, авайлаб, уни гўзал  ва жозибали ,  нурли ва навқирон бўлиши  учун   кечаю – кундуз  фидойи бўлиб,  тинмай меҳнат қилдилар.Карим Жамолович юртининг байрамию, тўю тантанаси ва таъзисида ҳам,  ҳар доим эл ичида, халқ орасида эди.Ҳеч одам танламасдилар, ҳаммага баробар инсон эдилар. Камтарин , юксак маданиятли ва маънавиятли меҳнатсевар инсон эдилар. Карим Жамоловични оллоҳ раҳмат қилсин, жойларини  жаннатдан  берсин.

Бухоро  дунёда ягона  юрт, Бухоронинг хоки , суви табаррук, уни севганни, уни ҳурмат қилганни ҳурматга сазовор қилади. Мен Бухоро фарзанди эканлигимдан фахрланаман. Оллоҳ мени  Бухоройи  Шарифга   дунёга келтирганига беҳисоб шукрлар қиламан.”Етти пир”ни дунё аҳли  зиёрат қилгани  келади, неча минглаб километрлар йўл босиб манзил давомида минглаб дуолар қилиб инсонлар Бухорога талпинишади.Юртим ўзининг меҳри ва нури билан барчани сийлайди.Бухорога келган меҳмонни юртим иссиқ  нони ва меҳрини сочиб кутиб олади , меҳмон қилади.

Мен  Бухоро муҳандислик технология институтида  қарийб, 22 йилдан бери меҳнат қиламан.Институт менинг иккинчи уйим, фарзандларимни насибасини шу ерда меҳнат қилиб топдим, ватанимнинг бир бўлаги  олийгоҳим.Мен уни яхши кўраман, ардоқлайман, уни шаънини авайлаб асрашга имконимни борича, кучим  етгунича  ҳаракат  қиламан.

Истиқлол ва янги ўқув йили муборак бўлсин азиз Олийгоҳим!

Институтда    умрини охиригача  ишлаб , институт шаънини, нуфузини   ҳимоя  қилган барча жамоа аъзолари: фаррошлар,  хизматчилар, боғбонлар, қоровуллар, усталар, муҳандислар, ишчи ходимлар ва устозларни оллоҳ раҳмат  қилсин ва охиратлари обод бўлсин.

Ҳозирги  кунда институтимиз янги ва келажаги  порлоқ йўл бошида турибди. Бу йўлда жуда катта меҳнат ва машаққатлар бизни кутяпти, биз буни албатта енгиб ўтамиз.Фақат  адолат  ва ҳалол меҳнат орқали етамиз худо хохласа. Бунга бизга етарли куч, билим, тажриба бор. Порлоқ келажагимизни яратишга бош бўладиган инсонни бизга оллоҳ ёрдамчи қилиб юборди.

Бу инсон Нуcратилла Ражабович Баракаев!

Устоз жамоага бош бўлиб хуш келибсиз!

Келган кунингиздан бошлаб институтда жуда кўп хайрли бўляпти, аввало  адолатли  бошқарув  иш бошлади.

Институт янги қиёфага киряпти, ишни ёши катталарни чақириб, маслаҳат ва ўгитларини ва уларни дуоларини олишдан бошладингиз,бу сизнинг жамоада ёши улуғларга нисбатан  бўлган ҳурматни кўрсатди.Институт ҳовлисида жуда катта ободончилик  ишларини бажаришга бош бўлдингиз, бу сизнинг  юрт ободлигига  бўлган меҳрингиз ифодаси. Барчага   қарата “институт табаррук жойда қурилган унга нисбатан тавозели  бўлиш”га чақирдингиз,бу сизнинг аждодларимиз  руҳига бўлган ҳурмат ва эҳтиромингиз белгиси. Порахўрликни олдини олиш учун талабалар билан  мулоқотлар, масофавий мулоқотлар, телеграм тармоқларини ташкил қилиниши, талабалар билимини  баҳолашда адолатли тизимни йўлга қўйилиши, имтиҳонларда бетараф комиссиялар ташкил қилиниши ва ҳ.к.злар сизнинг ҳалол меҳнатни   йўқлаб олиб борган барча тадбирларингиз,  илмий  тадқиқот ишлари  яхши йўлга қўйилиши, меҳнат қилган ҳар инсонни – ҳаттоки мақола ёзиш  ҳар бир ўқитувчининг  тўғридан тўғри вазифаси бўлсада ,сиз  ҳаммани байрамларда ва алоҳида қадамба қадам  олқишлаб, қўллаб – қувватлаб, далда бўлиб, соврин мукофотлар  ажратиб, эътибор берилишингиз,  бу институт илмий салоҳиятини  юқори ўринларга кўтарилишига  ва кўплаб  фан номзодлари ва докторлар, профессорлар сонини ортишига сабаб бўлди.Сиз раҳбарликни оқилона бошладингиз.Сизга мурожаат қилган инсонни,жумладан ўзим мурожаатимни эшитиб,одилона керакли ёрдамни ажратишга вақт ажратасиз.Раҳмат устоз институтимиз равнақига қўшган ҳиссангиз учун ташаккурлар бўлсин СИЗга! Бунданда кўп юқори натижаларга эришишимизда сизга мустаҳкам соғлик, кучли ирода ва сабр,Амир Темур бобомнинг адолатли раҳбарлик йўлларини беришини тилайман.

Сизнинг ёнингизда туриб ҳалол меҳнат қилаётган айрим устозларимизга алоҳида миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Булар Наврўзова Г.Н., Мастонов К.Ҳ.,Остонов С.Ҳ, Ваҳобова М., Жўраев Х.Ф., Меҳмонов И.И., Саъдуллаев Н.Н, Ходжиев Ш.М., Эргашева Ҳ.Б., Муродов Ш.М., Атауллаев Ш.Н, Мирзаев Ш.Р.,Тожиев И.И., Тагирова Н.В., Очилов Ш.Н., Нурбоев Р.Х., Раҳмонов И.М., Бафоев Ф., Юнусова Г.С., Шарипова О.Н., Рўзиев Ҳ.Р.,Ашурова Л.И., Пулатова С.У.,Турсунова З.Н, Ражабова Г.Ж, Солиев И.С., Ғиёсова Д.Р, Шодиев Ғ.Ш., Ғаффоров А.Х, Абдураҳмонова Ф.А, Ҳайитов А.А, Дўстов С.И, Узоқова Л.П.,Рустамов Б., Нормуродов Б., Дўстов Ҳ.Б, Мавлонов Ж.Х., Отамуродов Ж.,Ғайбуллаев Ф.Т., Султонова Н., Жумаева Г.Т, Саидова М., Барноева Г.С.,Ҳамидова М.Н.,Мажидов З.З.ларга меҳнаткашликлари учун борликларига шукур дейман.

Сизга бу ишларда яқиндан ёрдам бераётган, институтни ўз уйи, ватанидек кўриб, севиб  ҳалол  меҳнат қилган барча жамоамиз аъзоларини Мустақилликнинг 29 йиллиги ва янги ўқув йили бошланиши билан табриклайман.Янги ўқув йили муборак бўлсин. Керакли билим ва маҳоратимизни талабаларган етказиб, талабаларнинг ота онасидан дуо олишимизни насиб қилсин.

Оллоҳ томонидан юборилган бу синов(пандемия)лардан иймонимиз бут, танимиз соғ- омон , оиламиз ва фарзандларимиз соғ- саломат  бағри бутунликда , хотиржамликда ўтиб, фарзандларимиз бахтини, камолини кўришлик бахтини тилаб  , яратганинг  ўзидан   мадад сўраймиз.

Бухоро муҳандислик -технология институти

“Чарм, мўйна буюмлари технологияси ва дизайни” кафедраси  катта ўқитувчиси  Наимова Дилбар Нумоновна

Share this post