Blog

Институтимиз ректори Россия Федерациясининг “СТАНКИН” Москва давлат технология университетидаги ташрифи

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.04.2017 йилдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ – 2909–сонли қарори ижросини бажариш мақсадида Бухоро муҳандислик-технология институти ректори проф. Н.Р.Баракаевнинг 2020 йилнинг 6-9 февраль кунлари Россия Федерациясининг “СТАНКИН” Москва давлат технология университетидаги хизмат сафари

 

 

ҲИСОБОТИ

Чет эл олий таълим муассасалари билан хамкорликни ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.04.2017 йилдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2909–сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йилнинг 6-9 февраль кунлари Бухоро муҳандислик-технология институти “Машинасозлик технологияси” кафедраси мудири доц. Н.Ф.Ўринов билан “СТАНКИН” Москва давлат технология университетида хизмат сафари амалга оширилди.

“Станкин” Москва давлат технология университети билан Бухоро муҳандислик – технология институти ўртасида 2019 йил 12 мартда қўшма таълим дастурлари асосида бакалаврлар ва магистрлар тайёрлаш бўйича шартнома, қабул тартиби ва 2019-2020 йилларга мўлжалланган иш режа тасдиқланди. Шартномага асосан 2019-2020 ўқув йилида қўшма таълим дастурлари асосида 3 та (5321500-Технологиялар ва жиҳозлар (машинасозлик), 5311000-Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (тармоқлар бўйича), 5312600-Мехатроника ва робототехника) бакалавриат таълим йўналиши бўйича 60 нафар (2+2) бакалавр  ва 2 та (5А311001-Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (тармоқлар бўйича), 5А312601-Мехатроника ва робототехника) магистратура мутахассислиги бўйича 15 нафар (0,5+1,5) магистр ўқишга қабул қилинди.

О ва ЎМТВнинг 31.01.2020 йилдаги хатига асосан 06-09 феврал кунлари Москва шахрида бўлиб,  қўшма таълим дастури асосида тахсил олаётган 15 нафар магистрларни тахсил олишга олиб борилди ва улар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишилди.

Ташриф доирасида “Станкин” МДТУ ректори Е.Г.Катаева, ўқув ишлари бўйича проректори проректори Ю.Я.Еленова, бирлашган деканат директори Р.А.Нежметдинов, масъул кафедра мудирлари, Бух МТИ ректори Н.Р.Баракаев, “Машинасозлик технологияси кафедраси мудири Н.Ф.Ўринов ва магистрлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда иккита олий таълим муассасалари ўртасида бажарилган ва келгусида бажарилиши лозим бўлган ишлар мухокама этилди.

Ташриф доирасида “Станкин” МДТУ лаборатория жихозлари билан танишилди.

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published.