Blog

Институтда илмий-тадқиқот ва инновацион фаолият янгиликлари

Институтда илмий-тадқиқот ва инновацион фаолият янгиликлари

 

Институт олимлари томонидан 2019 йилнинг дастлабки чорагида 3 номдаги 27,0 млн.сўмлик хўжалик шартномалари асосида тадқиқотлар олиб борилган бўлса, 2- ва 3 – чоракларда улар 32 номдаги 199,0 млн.сўмлик қийматига қадар ўсди.

Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятлар натижалари бўйича жорий йилнинг 1 чорагида 85 номдаги илмий ишлар натижалари эълон қилинди, 2019 йилнинг 2 чорагидан бошлаб эса, 135 номдаги илмий ишлар эълон қилинган. Чоп этилган монографиялар сони 2019 йилнинг апрель ойидан бошлаб 12 тани ташкил этмоқда, улар орасида АҚШнинг Каролина штати Open Science Publishing/Raleigh, Германиянинг LAP-Lambert Academic Publishing каби нуфузли хорижий нашрларда чоп этилган монографиялар ҳам мавжуд. “Scopus”,  “Web of Science”  ва “ScienceDirect” каби илмий базаларга кирувчи нуфузли халқаро илмий-техник журналларида жами 7 нафар профессор-ўқитувчилар илмий мақолалар  чоп эттиришди.

Интеллектуал мулк агентлигидан олинган патентлар сони 5 тани (2018 йилда 6 та), муаллифлик гувоҳномалари эса, 21 тани (2018 йилда 10 та) ташкил этган.

2019 йилнинг апрель ойидан бошлаб 1 нафар фан докторлиги  (“Олий математика” кафедрасидан М.Х.Тешаев) ва 6 нафар фалсафа докторлиги (О.И. Ражабов, Д.А. Сайфуллаева, Ш.О.Тошев, Қ.С. Рахмонов, Б.Б. Садуллаев, Т.Х.Жўраевлар) ҳимоялари бўлиб ўтди. Улардан таянч докторантлар О.И. Ражабов ва Д.А. Сайфуллаевалар ўз диссертацияларини муддатидан илгари ҳимоя қилишди.

Европа Иттифоқи Эрасмус+ дастурининг 2019 йил учун эълон қилган танловида “Олий таълим салоҳиятини ошириш” йўналиши бўйича институтимиз иштирокида топширилган лойиҳа танловдан муваффақиятли ўтди, шунингдек, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш ва талабаларнинг хорижда таълимини амалга ошириш бўйича Испаниянинг Гранада университети билан топширилган “Кредит мобиллик” йўналиши бўйича лойиҳа ҳам танловдан ўтди.

 

 

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published.