Blog

“ИНСОН АЗИЗ – ХОТИРА МУҚАДДАС!”

 

Р. Хаитов – БухМТИ ёшлар билан ишлаш бўйича проректор,

         Н. Мирзақулова – Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат

бўлими бошлиғи

Бухоро муҳандислик-технология институти ректори Н.Баракаев, ўқув ишлари бўйича проректор Ш.Ходжиев, молия ва иқтисод ишлари бўйича проректор Ф.Ғайбуллаев, факультетлар деканлари Х.Рахмонов, Р.Адизов, Ш.Атауллаев, институт касаба уюшма қўмитаси раиси Ш.Очилов, “Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими”  услубчиси А.Худаяров, Ёшлар иттифоқи етакчиси О.Юлиев ва  бир гуруҳ фаол талаба-ёшлар юртимизда “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” ҳамда II жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Бухоро шаҳрида яшовчи II жаҳон уруши фронт орти меҳнат фахрийси Алима ая Гаффарованинг хонадонига ташриф буюрдилар. Онахонга институт жамоаси томонидан тайёрланган гулдаста ва эсдалик совғаси топширилди. Ташриф мобайнида бир пиёла чой устида дилдан суҳбатлашиб, Алима ая уруш даврида ўзбек халқининг бошидан кечирганлари, айниқса ўзбек аёлларининг матонати тўғрисида сўзлаб бердилар. Алима ая ўша даврларни эслар экан, мустақиллигимизга, ҳозирги тинчлигимизга шукроналар айтди ва дуолар қилди.

“Кимёвий ва озиқ-овқат технологияси” факультети талабаси Тошпўлатов Ҳумоюн, “Энергетика”  факультети талабаси Маҳмудов Акбар, “Тўқимачилик ва чарм-саноат” факультети талабаси Зиёдуллаева Хонзода ўзларининг ижодларидан ташриф мавзусига бағишлаб шеър ва ашулалар куйлаб беришди. Бу ижод намуналари фахрий онахонимиз ва тадбир иштирокчилари қувончига қувонч улашди.

 

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *