Blog

Инновацион технологиялардан фойдаланиш имкониятлари истиқболли йуналишлар сари

Физика кафедраси ўқитувчиси: И.Б Раупова

Халкимиз  дунёкарашида  инновация муҳитни яратиш энг муҳим вазифамиздир.Инновация бўлмас экан,  хеч бир соҳада рақобат,ривожланиш бўлмайди.Бу сохадаги ўзгаришларни халқимизга кенг тарғиб қилмасак, одамларга куникма пайдо қилмасак, бугунги давр шиддати, фан – техниканинг мислсиз ютуқлари билан хамқадам бўлолмаймиз.

                                                  Ш.М.Мирзиёев

       Инновация-бу бозор талабидан келиб чиққан ҳолда жараёнлар ва махсулотларнинг сифатли  ўсиш самарадорлигини таъминлаш учун жорий этилган янгиликдир.

          Инсон интелуктуал фаолияти  унинг фантазияси ижодий жараёни кашфиётлари ихтиролари ва рационализаторлигининг якуний натижаси ҳисобланади. Янги истъемолчилик хусусиятлари ёки ишлаб чиқариш тизимларининг самарадорлигининг сифатли ошириш  орқали бозорга махсулот (хизматлар ва товарларни) етказиб бериш инновацияга мисол  бўла олади.

Инновация- бу ихтиронинг амалий аҳамиятини ажратиб кўрсатиш ва уни муффақиятли сотиладиган махсулотга айлантиришдир. Шундай экан инновацияга ҳар қандай турдаги янгилик сифатида эмас, балки мавжуд тизимнинг самарадорлигини жиддий равишда оширадиган омил сифатида қарашимиз лозим.

Инновациялар-бу билимлар ва ғояларни маблағларга айлантиришдир. Бунинг замирида яъни инновацияларнинг пайдо бўлиш ортида  бир қанча машшақат ётади.  2020 йил 15,16 ва 17 июн кунлари Бухоро муҳандислик-технология институтида  бўлиб ўтган”Илмий –инновацион  ғоялар ва ишланмалар ярмаркаси” да вилоятимизнинг барча олийгоҳларидаги профессор –ўқитувчилар  ва уларнинг иқтидорли талабалари билан биргаликда институтнинг  «Физика кафедраси  профессор –ўқитувчилари  ҳамда уларнинг шогирдлари  иштирок этиб бир қанча инновацион ишланма ва қурилмаларини намойиш этдилар.

“Илмий –инновацион  ғоялар ва ишланмалар ярмаркаси” илмий-инновацион фаолиятларини жадаллаштириш, илмий кадрлар тайёрлаш самарадорлигини ошириш ва иш ўринларни яратишга қаратилган.

Ярмаркада профессор С.Х.Астанов раҳбарлигида Спектрал таҳлил илмий йўналиши бўйича“Куритилган  ўрик пастиласи» номли махсулоти билан иштирок этиб юқори натижаларга  эришдилар  Инновацион характерга эга бўлган, турли фаолият тармокларида тажрибавий маҳсулот намунаси сифатида, институтда илмий-ишлаб чиқаришда фойдаланиб келинаёттган  бу  қурилмадан олинган  махсулот янгича услубда   бўлиб амалиётда кенг тарғиб қилиб қилинмоқда.

Профессор С.Х.Астанов тoмонидан   тажрибада олинган натижаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш учун институтида ички инвестиция киритилди.2019 йилда 14(ўн тўрт)милион сўмни,  2020 йил  яъни бир ярим йилга бу сумма  16(ўн олти) миллионга  етди. Шунингдек иш ўринларини кўпайтириш билан бир қаторда  ташқи алоқаларни ҳам кенг тарғиб қилиб келмоқдалар.

 

Устоз С.Х.Астанов   шогирдларига  инновацион  ишланмаларнинг сир-саноатларини  ўргатиб вилоят ва республика миқёсида ташкил этилган ярмарка ва конференцияларда иштирок этиб келмоқдалар

А.Р.Файзуллаев  инновацион  ишланманинг мохиятини  ишчи гуруҳга тушинтириш жараёнида

 

“Танловга инновацион характерга эга бўлган, турли фаолият тармоқларида тажрибавий маҳсулот намунаси ва технологиялар яратишга йўналтирилган, ҳудудда рақобатбардошликни оширадиган илмий-ишлаб чиқариш ташкил қилишга қаратилган иккинчи лойиҳа  Ноананавий энергетика илмий йўналиши бўйича доцент О.С.Комилов раҳбарлигида ассисентлар Ж.О.Мажидов ва А.Б.Мухаммадиевалар томонидан яратилган “Узлуксиз ишлайдиган иссиқлик аккумуляторли қуёш конвектив қуритгич қурилмаси”

Таклиф этилган бу қурилма мева, сабзоавот ва полиз махсулотларини конвектив усулда қуритишга мўлжалланган.Бундай қурилманинг,  мавжуд қуёш конвектив қуритгичлардан фарқи шундаки, бунда аккумуляция қилинган ортиқча ва ташландиқ иссиқлик энергиясидан фойдаланиш асосида қуритиш жараёнининг тез, сифатли ва узлуксиз боришини таъминланади.  Қурилма боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари, дехқон хўжаликлари ва агросаноат комплексларида қўлланилади. Бу ихтирога талабнома топширилди, мақолалар “SСOPUS” маълумотлар базасида индексланган бўлиб маҳаллий,хорижий журналларда эълон қилинди.

 

Share this post