“ИЛМ-ФАН – 2020” МИЛЛИЙ РИВОЖЛАНИШ ДАСТУРИ АСОСИДА ВИДЕОКОНФЕРЕНЦИЯ ЎТКАЗИЛДИ

“ИЛМ-ФАН – 2020” МИЛЛИЙ РИВОЖЛАНИШ ДАСТУРИ АСОСИДА ВИДЕОКОНФЕРЕНЦИЯ ЎТКАЗИЛДИ

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Нидерландиянинг “Elsevier” компанияси минтақавий директори Алия Оспанова ва бошқа экспертлар иштирокида видеоконференция ўтказилди.

Видеоконференцияда “Elsevier” компаниясининг асосий нашр маҳсулотлари бўйича мутахассиси Озге Сертдемир, компаниянинг юртимиздаги координатори Дилноза Алланазарова ва бошқалар тадқиқотчиларга “SCOPUS” халқаро илмий маълумотлар базаларида материаллар чоп этиш бўйича керакли тавсиялар беришди.

Тадбирда экспертлар илмий мақола ёзиш ва уни “SCOPUS”да индексация қилинган нуфузли илмий журналларда чоп этиш учун нималарга эътибор қаратиш зарурлиги, илмий материалларни тайёрлаш ва натижаларга эришиш учун етакчи илмий воситалардан фойдаланиш лозимлиги бўйича қимматли маълумотлар беришди.

“Elsevier” компанияси  мутахассислари видеоконференцияда олий таълим муассасалари илмий ходимлари ва ёш тадқиқотчиларга бугун улар йўл қўяётган айрим хатоларни таҳлил қилиб беришди ва уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди.