Blog

ИЛМ-ФАН ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ИНТЕГРАЦИЯСИНИНГ АМАЛИЙ НАТИЖАЛАРИ

 

А. Низомов – БухМТИ магистратура бўлими бошлиғи

Мамлакатимизда  коронавирус касаллигининг олдини олиш мақсадида  жорий этилган карантин муносабати билан  таълим соҳаси фаолияти масофавий  шаклда ташкил этилмоқда.

Айни пайтда масофавий таълим тизимини самарали ташкил этиш учун дарсликлар, ўқув-услубий материалларнинг электрон шаклларидан кенг фойдаланиш имконини берувчи ягона таълим платформасини жорий этиш, олий таълимда ўқув жараёнларини бошқариш тизими, бакалавр ва магистр дипломлари базаси ҳамда талабалар ўқишини электрон юритишга мўлжалланган “MOODLE” таълим платформасини яратиш ҳамда вазирлик ва идоралар ахборот тизимлари билан интеграциялашган ҳолда ахборот тизимини такомиллаштириш каби вазифалар ҳам белгиланган.

Республикамиз барча олий таълим муассасалари 2020 йил 1 апрелдан масофавий таълимга ўтганлиги сабабли Бухоро муҳандислик технология институти “Енгил саноат машина ва жиҳозлари” кафедрасида таълим йўналишлари бўйича бакалавриат ҳамда магистратура мутахассисликлари Давлат аттестацияси ҳамда магистрлик диссертацияси ҳимоялари ҳам ZООМ платформаси орқали масофавий тарзда ташкил этилмоқда.

“Енгил саноат машина ва аппаратлари” мутахассислиги бўйича магистрантларнинг илмий тадқиқот ишлари кафедра мудири Ш.Х.Самиева ҳамда профессор-ўқитувчилар Х.Қ.Рахмонов, Ш.Х.Бехбудов билан ҳамкорликда вилоятимиздаги енгил саноат соҳасида фаолият юритаётган ишлаб чиқариш корхоналарининг муаммолари асосида ташкил этилган бўлиб, ҳимоя жараёнида ушбу муаммонинг тадқиқот жараёни илмий жиҳатдан асослаб берилган.

Масофавий тарзда ташкил этилган ҳимояда вилоятимиздаги “Bukhara Brilliant Silk” қўшма корхонаси бўлим бошлиғи, давлат аттестацияси раиси М.М.Қодиров иштирок этди ва ушбу тадқиқотларнинг тажриба-синов ишлари айнан шу корхонада ташкил этилганлигини алохида таъкидлаб ўтди. Ҳимояда иштирок этган магистрант Маджидова Марварид ўзининг илмий тадқиқот иши доирасида кафедра негизида ташкил этилган “Инновацион марказ”да ўзининг тадқиқотини давом эттириши ва келажакда янги иш ўринларини яратишини айтиб ўтди.

 

Share this post

Comments (4)

Leave a Reply

Your email address will not be published.