Blog

ИЗЛАГАН ИМКОН ТОПАР

Каранавирус пандемияси

Бу хавф бутун дунёда

бутунлай  бартараф этилмас

экан, хотиржамликка

берилмаслик керак

                                                                                     Шавкат Мирзиёев

 

Каранавирус пандемияси  кўп соҳаларда инсонлар ҳаёт тарзини тубдан ўзгартирди.

Ҳатто консерватив соҳа ҳисобланган таълим тизимини ҳам янги шароитларга тезкор мослашишга  ва ўзгача тартиб қоидалар  бўйича иш олиб боришга мажбур қилди. Пандимея туфайли жорий қилинган  қатий карантин қоидалари олий таълим тизимида таълимни масофавий (онлайин) шаклда олиб боришда талабалар укув муассаларини виртуал тарзда уйда укишига  тўғри келди. Олий таълим тизимида таълимни  масофавий (онлайин) шаклда олиб боришда  бир қанча муаммоларга дуч келишига қарамасдан қиска муддатда шу шароитга мослашишга туғри келди.  Шунинг учун барча таълим тизимида дарслар онлайин масофадан туриб бошкарилди..     Дарҳақиқат ZOMM  интернет платформасида ишлаш мисли кўрилмаган даражада кенг имкониятлар берди десак ҳеч муболоға бўлмайди. Бунда нафақат профессор – ўқитувчилар, балки талабалар  ҳам  янги кўникмаларга эга бўлди. Жумладан  Бухоро Мухандислик Технология инстититунинг “Физика” кафедраси профессор – ўқитувчилари  бундай кийинчиликларга қарамай хозирги инкироз пандемия давридан тугри хулоса чикариб таълимни масофавий (онлайин) шаклда олиб боришда фидойилик билан иш олиб бордилар.

Профессор – ўқитувчиларимиз ўзларининг ҳар бир маъруза амалий ва лаборатория машғулотларини  талаба фойдаланиши учун модулга жойлаштириб  80 –дақиқалик дарсларини методик маҳорат орқали  қисқа вақтда 30-35 дақиқа  ўтиш имкониятига эга бўлдилар. Бунда талабалар билан билан ҳар бир дарс бўйича мулоқотлар ўтказиб муаммоларни бартараф этиб бордилар.

 

Пандемия даврида “Физика” кафедраси профессор – ўқитувчиларининг  фаолияти хақида

 

Ҳаммамизга маълумки, бугунги кунда пандемия сабаб юртимизнинг  барча ОТМларда ўзларининг ўқитиш тизимларини масофадан ташкил қилиб келишмоқда.

Самарадорлик масаласи олий таълим муассасаларида катта аҳамият касб этади. ОТМлари самарадорлигини оширишнинг асосий шарти педагог ходимларнинг илмий салоҳияти, сифатли таълим беришидир.

Пандемия  даврида Бухоро мухандислик технология инстититунинг “Физика” кафедраси профессор – ўқитувчилари ҳам “АКТ ва инновацион технологиялар”дан фойдаланиб таълим самарадорлигини оширишда   институтда ташкил қилинган  студия, фан ва лаборатория хоналарида карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда масофадан туриб дарс ўтиб келмоқдалар.

Институт студиясида кафедранинг профессор – ўқитувчилари томонидан  дарслар ташкил этилди.  Шунингдек кафедранинг катта ўқитувчиси Ҳайитов Д.Э. “Нурланиш қонунлари. Фотоэффект ҳодисаси” мавзусида, ассисент ўқитувчи Рўзиева Д.С “Ёруғликнинг электромагнит тўлқин табиати” мавзусида маъруза дарси ўтилди ва Бухоро “Истиқлол” телевидиниясида намоиш этилди ҳамда вилоят миқёсида оммалаштирилди.

 

Ҳайитов Д.Э ,Рўзиева Д.С ларнинг студияда дарс ўтиш жараёни

 

Шунингдек кафедранинг  профессор – ўқитувчилари  режа асосида маъруза  амалий ва тажриба дарсларини  “АКТ ва инновацион технологиялар”дан фойдаланиб онлайн дарсларни фан ва лаборатория хоналарида ўтиб таълим самарадорлигини оширишда ўз   ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

 

Кафедранинг профессор – ўқитувчилардан Астанов С. Ҳ   маъруза ўтиш  жараёнида.   Мавзу:  “Ёруғликнинг электромагнит тўлқин назарияси”

 

Ўқитиш тизимларини масофадан ташкил этиш  яъни moodleда дарс бериш кафедранинг  профессор – ўқитувчилари  талабалар билан moodle тизимида онлайин дарсларни ташкил этиш ва уларга сифатли таълим бериш билан бирга  moodle тизимини уларга ўргатиш хамда  берилган топширикларни онлайин тарзда амалга ошириш борасида самарадорликка эришиб келмокдалар.

Ассисент  ўқитувчи  Раупова И.Б  талабалар билан moodle  тизимида дарсни   тушинтириш жараёнида

 

Ассисент  ўқитувчи Ахророва М.И   шогирдига онлайн  дарсларни тушинтириш жараёнида

 

 

Қайноқ қучоғингга  ташна эканмиз,

Илм -ўчоғингга ташна эканмиз,

Бизни сенга бир умр ошна эканман, Биз қачон бағрингга қайтаман  даргох.

 

ХУЛОСА.

 Пандемия карантин даврида  мамлакатимиз барча ўкув юртларида  масофавий таълим шаклига ўтказилганлиги  ушбу давр мобайнида  профессор- ўқитувчи ва талабалар учун бир қанча ютуқкларга эришиш билан бирга  камчиликлар хам учраб турди.  Пандемия давридаги  масофавий таълим фавқулотдда  холатдаги масофавий таълимдир.Шу боис  хозирги шароитда  таълим бериш  ва таълим  олиш учун  талабаларнинг кўпчилик қисми бунга тайёр эмаслиги техника воситаларининг етишмаслиги учун телеграмм тармоқларидан фойдаланишга мажбур бўлди.

Фаолиятни ракамли форматда ўтказишда олий таълим муаъссалари асосан ИТ инфра тузилма билан боғлик техник  қийинчиликларга дуч келди. Профессор-ўкитувчилар томонидан ўтилган видеодарсларни  талабалар томонидан ўрганилганлик даражаси қониқарли деб бўлмайди. Интернетнинг секин ишлаши анча вақтни олади.Энг асосийси  талабалрнинг республикамизнинг  турли худудлардан вилоят туман марказларининг  энг чекка қишлоқларда истиқомат қилаётган худудларга алоқа тизимининг хар- хил бўлиши уларнинг таълим олишиларига қийинчиликларга олиб келди.

Масофавий таълим аудаторияда ўтиладиган жонли дарсдан фарқланганлиги туфайли таълим жараёнида мулоқот қилиш самарадорлиги паст даражада кечади Аудитория шароитида талабаларнинг дарсга тайёргарлиги дарс мавзусини тушиниб бораётганликларини  юз ифодаси орқали аниқлаш осон кечади  масофавий таълимда эса бу қийинрок кечади.

Барча муаммоларни бартараф этса бўлади деб уйлайман. Чунки бизнинг мамлакатимизда  ёшлар билим олишлари   учун барча имкониятлар яратилаяпти.

Share this post