Blog

ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ – КОРОНОВИРУС ВА ПАНДЕМИЯ КУШАНДАСИ

Халқимиз бошига жиддий синовлар тушаётган шу кунларда Ўзбекистон аҳолиси бир ёқадан бош чиқарган ҳолда бу мусибатларга қарши бирлашмоқда.

Коронвирус, пандемияда авж олган бир пайтда биз Сизлар билан уйда ўтириб, ваҳимага тушмасдан, ўзимизни, фарзандларимизни, яқинларимизни соғлигига эътибор бериб, эрталабки яхши кайфият билан тонгни қарши олсакда қуйидаги машқларни бажарсак. Нима дейсизлар Демак, ҳамма рози. Бошладик:

  1. Чалқанча ётамиз, қўлларимизни бошимиз орқасига қўямиз. Энди тиззамизни эгиб, бир оёғимизни кўтарамиз. Иккинчи томон билан ҳам худди шундай такрорлаймиз. 15 марта машқни такрорлашимиз керак.
  2. Ётиш ҳолатида қоламиз, лекин озгина буриламиз. Ёнбошга оғиш машқини бошлаймиз. 10 марта такрорланг.
  3. Биз яна тўғри ётамиз. Тос суягимизга таяниб, танамиз билан кўтарила бошлаймиз ва қўлларимизни оёқларимизга яқинлаштирамиз. Белимизни букмасликка ҳаракат қиламиз. Оёқлар тўғри бўлиши керак. 15 марта такрорлаймиз.
  4. Биз юзтубан (отжимание) ҳолатга ўтамиз. Қўлларни тўғри қилиб таянамиз. Оёқ тиззасини букиб, танага тортамиз, қўлни тирсакда эгиламиз. Ҳар икки томондан 10 марта такрорлаймиз.
  5. Ўрнимиздан туриб, жойида югуришни бошлаймиз. Бир вақтнинг ўзида табассум қиламиз! Кун бўйи табассум сизга ҳамроҳ бўлади!

Эрталабки тонгги бадан тарбиядан сўнг, эрталаб оила аъзоларимиз билан биргаликда нонушта қилгандан сўнг шахмат-шашка ўйинларини ҳам ташкил этиш мумкин.

Биласизми? Шахмат – бола хотирасини ривожлантиради. Боланинг хотирасини ривожлантириш – муваффақиятли ўқитишнинг калитидир. Шахматнинг келиб чиқиши борасида турли назариялар бор. Бироқ Европага у фақат X асрда етиб келди. Ўйин XV асрдагина замонавий кўринишга эга бўлди. Шахмат ва шашка ўйинлари фарзандларимизни олган билимларини мустаҳкамлаб, тез фикрлашини, зукколигини оширади. Яхши ўйинчи тўғри стратегик йўлни тузиши, ўйин натижаларига раҳбарлик қилиши, рақибининг ҳаракатларини олдиндан кўра билиши керак. Бундан ташқари, шахмат ва шашка ўйини орқали бола тезда қарор қабул қилишни ўрганади, қабул қилган қарори оқибатларини ҳам ҳисобга олади.

Ушбу кўникмаларни эгаллаш шахматнинг бебаҳо фойдаси ҳисобланади. Мақсад фарзандларимизни  ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, мардлик, ватанпарварлик, инсонийлик туйғуларини камол топтириш.

Фикримизга якун ясар эканмиз, фарзандингизни уйда қолиб, жисмоний чиниқтириш, спортга бўлган қизиқишларини, айниқса шашка ва шахмат ўйинларини ўргатиб, энг асосийси жамият учун ақлли, одобли, фаросотли фарзанд бўлиб етишишларига ота-оналар, яқин қариндошлар кўмаклашсангизлар, нур устига аъло нур бўлар эди.

Коронавирус ва пандемия даврини уйда қолиб, спорт билан мазмунли ўтказинг.

“Жисмоний маданият” кафедраси

катта ўқитувчиси:                                               Туркменов Ф.Н.

Share this post