Blog

ДУНЁ ҲАММА УЧУН БИР СИНОВ МАЙДОНИ

Дунё аҳлини саросимага солаётган коронавирус пандемияси Ўзбекистон халқини ҳам четлаб ўтмади. Коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш шароитида муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев яна бир бор халқимизга мурожаат қилиб, самимият билан сўзлаган нутқларида коронавирус тарқаб кетмаслиги учун барча чораларни кўриш лозимлиги, шу синовли дамларда ҳар бир Ўзбекистонлик, ҳар бир идора, жамоатчилик вакиллари бир мушт бўлиб ҳаракат қилишимиз кераклигига алоҳида эътибор қаратдилар.

Синовли кунларга шукрона қилиниши керак бўлган кўплаб жиҳатлар мавжуд: фарзанди учун яшайдиган, унинг учун бор-будидан кечишгача-да тайёр ота-оналаримизнинг ўз жигаргўшаларини бағирларига олиб, оила жамулжамлигида офатни енгаётганлари эътирофли жиҳатдир.

Шунингдек, бугунги қалтис вазиятда ҳам миллатимизни саводли қилишга, ёшларимизни таълим-тарбиядан чалғитмасликка ҳукумат даражасида эътибор кучайтирилаётган экан, бу эзгу ишдан четда қолмаслигимиз ҳам қарз, ҳам фарздир. Бу ўринда Бухоро муҳандислик-технология институтининг бошқа бўлим ва кафедралари қаторида яқин бир йилда ўз фаолиятини тубдан қайта ислоҳ қилаётган “Енгил саноат технологиялари” кафедрасида ҳам дарслар ўттизга яқин профессор-ўқитувчилар томонидан масофавий-онлайн тарзда ташкиллаштирилгани катта аҳамиятга эга, албатта. Бу дарслар талабаларнинг ҳар бир фанни қай даражада ўзлаштираётган билимини назорат қилувчи тестлар, назорат саволлари, маърузалар, тақдимотлар тайёрлаб бериш тарзида уюштирилаётгани, икки томонлама мулоқотга киришиши туфайлидир.

Мазкур тизимни қабул қилган мамлакатлар қаторида Ўзбекистон ҳам олий касбий таълимни замонавийлаштириш, олий ўқув юртларининг Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган турли лойиҳаларда тенг ҳуқуқлилик, ҳамкорлик асосида қатнашиш, хорижий таълим тажрибаларини амалиётга жорий қилиш, талабалар ва ўқитувчиларни ўзаро электрон ахборот алмашинишини масофавий таълим платформасида йўлга қўйиш жиҳатлари билан кенг имкониятларга эга.

Жаҳоннинг ривожланган мамлакатларида синалган, биз учун қилиниши керак ва ортга суриб борилаётган, мураккаб жараён деб қаралган Moodle тизими барчамизга янги имконият эшикларини очди. Талаба учун ота-она бағрида ва ўқитувчи учун эса оиласи гўшасида ўзи учун имкони бор бўлган куннинг хохлаган вақтида масофавий таълим олиш ва таълим бериш жараёнлари орзулигича қолмади.

Дарҳақиқат, халқимиз орасида “ойнинг ўн беши қоронғу, ўн беши ёруғ” деган нақл бежизга айтилмаган. Синовли пайтдан оқилона фойдаланиш имконияти  берилгани ҳам шундандир балки…

Бу биз, зиёлилардан юртимизда шу йўналишда олиб борилаётган кенг қамровли ишларга муносиб ҳиссамизни қўшиб, таълимга янгича ёндашувда олдинги қаторларда бўлишимиз талаб қилинади. Зиёли қатламга мансуб эканлигимиз билан фахрланиб, келажагимиз бунёдкорлари, бўлажак мутахассислар учун масъул эканлигимизни яна бир бора ҳис қилган ҳолда, ҳар биримиз имкониятимиз ва бурчимиздан келиб чиқиб масъулиятни чуқур англаб, барчамиз бирдек ҳисса қўшайлик!

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев айтганларидек, “Ҳаёт давом этмоқда, бугун йўқотилган вақтни ва имкониятларни эртага тиклаб бўлмайди … Кўпни кўрган, турли синовларда тобланган мард ва матонатли халқимиз билан бу вақтинчалик қийинчиликларни биз албатта енгиб ўтамиз”.

Демак, бугун ВАТАН биздан фидойиликни кутяпти, биз эса “лаббай” деб жавоб беришга тайёрмиз!!!

Саидова Хулкар Хамидовна

Бухоро муҳандислик-технология институти

 Енгил саноат технологиялари кафедраси доценти,

педагогика фанлари номзоди

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published.