Blog

Диний бағрикенглик-тараққиёт ва тотувлик гаровидир

Диний бағрикенглик-тараққиёт ва тотувлик гаровидир

 

Бухоро  муҳандислик- технология институтида профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида диний экстремизм, терроризм ва унинг салбий оқибатларига қаратилган профилактик тадбирларни кучайтириш мақсадида “Диний бағрикенглик-тараққиёт ва тотувлик гаровидир” мавзуидаги тадбир ташкиллаштирилди.Унда институтнинг малакали ўқитувчилари,Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари, Бухоро шаҳар Сайфиддин Бохарзий жомеъ масжиди имом хатиблари ва бир гуруҳ талабалар  иштирок этишди.

Тадбирда бугунги кунда айрим мусулмон динига мансуб бўлган давлатларда биродаркушлик, хунрезлик урушлари кетаётгани ва у афсуски ўз домига тинч сиёсат йўлида борётган кўпгина давлатлар фуқароларини ҳам тортганлиги, улар ичида бизнинг мамлакат фуқаролари ҳам борлигини,Шунингдек, Юртбошимиз томонидан адашган фуқароларни, аёллар ва ёш болаларни Ватанимизга қайтариш йўлидаги саъй-харакатлари хақида талабаларга сўзлаб берилди.

Бугунги кунда ислом динига нисбатан бутун дунёда қизиқиш ва интилиш кучайиб, унинг хайрихоҳ ва тарафдорлари кўпайиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Бунинг асосий сабаби муқаддас динимизнинг ҳаққонийлиги ва поклиги, инсонпарварлиги ва бағрикенглиги, одамзодни доимо эзгуликка чорлаши, ҳаёт синовларига ўзини оқлаган қадрият ва анъаналарни аждодлардан авлодларга етказишдаги беқиёс ўрни ва аҳамияти билан боғлиқ. Шу нуқтаи-назардан қараганда, муқаддас ислом динимизни пок сақлаш, уни турли хил ғаразли хуружлардан, туҳмат ва бўҳтонлардан ҳимоя қилиш, унинг асл моҳиятини униб-ўсиб келаётган ёш авлодга саҳих холда ислом маъданиятининг эзгу-ғояларини кенг тарғиб этиш вазифаси ҳамон долзарб бўлиб қолмоқда.

—Давлатнинг динга муносабати “Инсон эътиқодсиз яшай олмайди”, “Дунёвийлик – даҳрийлик эмас” деган аниқ тамойиллар асосида белгиланди. —дейди. Бухоро шаҳар Сайфиддин Бохарзий жомеъ масжиди имом хатиби Р.Камолов.   Бу тамойил бош қомусимиз ҳамда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунда ўзининг ҳуқуқий ифодасини топган. Динимизда бағрикенгликни шундай тушуниш лозимки, инсон бирор-бир жонзотга ҳам озор бермаслиги, наботот оламига  беъсабаб зарар етказиши гуноҳ ҳисобланади.

Шундай сўнг, “Меҳр операцияси” номли ҳужжатли фильм намойиш этилиб. Унда Сурия давлатига адашиб кетиб қолган ватандошларимиздан 156 нафар аёллар ва болалар Президентимизнинг ташаббуслари билан Ўзбекистонга қайтарилганлиги, хозирда уларга берилаётган кўмак ва имкониятлар тўғрисида батафсил ёритилди. Бу албатта,энди ҳаёт йўлини қуриб бораётган ёшларга маҳорат дарси бўлди десак, муболаға бўлмас.

Таъкидлаш жоиз,бугун дунё ҳамжамияти томонидан қораланиб келинаётган тероризм балоси қанчадан-қанча ёшларимизни ўз домига тортиб келмоқда.Бу каби тадбирларнинг ташкил этилиши,талабаларнинг диний маъданият ҳақидаги тасаввурларини янада бойишига хизмат қилиши билан аҳамиятли.

 

 

 

 

 

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published.