Blog

Глобаллашув жараёнида диний экстремистик ва террористик ташкилотларнинг фаолият шакллари ва тарғибот усуллари.

Глобаллашув жараёнида диний экстремистик ва террористик ташкилотларнинг фаолият шакллари ва тарғибот усуллари.

 

Гадоев Мўмин – 400-18 ЕСБКТ гуруҳ талабаси

 

Оммавий ахборот воситалари (ОАВ) замонавий жамиятнинг асосий институтларидан бири хисобланиб, жамиятнинг барча жабхаларини медицина, дин, сиёсат, иқтисодий сохаларни қамраб олади. Ўзининг турли кўринишларини оммавий маданият ҳам айнан ОАВ орқали тарқатади.

Ўзбекистонга нисбатан муайян сиёсий марказлар томонидан турли хил фалсафий, мафкуравий, информацион воситалардан усталик билан фойдаланган ҳолда таъсир ўтказиш, ҳали дунёқараши тўлиқ шаклланмаган ўғил-қизларимизни танлаган йўлидан оғдириш, уларнинг қалбига биз учун мутлақо бегона ва зарарли бўлган қарашларни сингдириш, маънавий илдиз ва томирларимиздан жудо қилишдек ғаразли интилишлар яширингани бугун тобора аён бўлмоқда.

Г. Ласуэлл  ОАВнинг қуйидаги  тўрт асосий функциясини ажратиб берган: дунёни кузатиш (информация йиғиш ва тарқатиш); “таҳрирлаш” (информациияни ажратиб олиш ва тушунтириш); жамоат фикрини шакллантириш; маданиятни тарқатиш; бошқача қилиб айтганда ОАВ инсоннинг коммуникациясини оширади.  Матбуот, радио, телевидение  эса халқнинг қулоғи, кўзи бўлишини назарда тутиб, “жамият қизиқиш, хохиш иродасини қўриқчиси” каби функцияни бажаришлиги билан эътиборга лойиқ.

ОАВ тўғрисида гапирар эканмиз, уларнинг диний ташкилотларнинг фаолиятида ҳам катта аҳамият касб этиши айтиб ўтиш зарур. Айрим диний, миссионер ва экстремистик ташкилотларнинг нашр махсулотлари тўғрисида қуйидаги маълумотларни келтириб ўтамиз.

2002 йилда АҚШда нашр этилган “Бутунжаҳон христианлиги тенденцияси” китобида 2000 йилги кўрсаткичлар ва 2025 йилда эришилиши лозим бўлган ҳолат келтирилган:

– дунёдаги аҳолининг Инжил билан таништирилиши 73,1 фоиздан 100 фоизга, христианлаштиришнинг 33 фоиздан 40 фоизга кўтарилиши керак;

– христианларнинг 10 фоизини ташкил қилаётган миссионерлар улуши 20 фоизга ошиши керак. Шунда ҳар 3000га тўғри келаётган 1 миссионер, 1000 тага 1 бирга тўғри келади;

– черкови йўқ, аҳолиси 50000 дан ортиқ 116 та шаҳарнинг барчасида черковлар пайдо бўлиши керак.

Нурчилик ҳаракатининг асосчиси туркиялик Саййид Нурсий Бадиуззамон бўлган «Нурчилар» ташкилотининг асл мақсади – мавжуд ҳокимият учун қарши чиқувчи ўта диний, мутаассиб кишиларни тарбиялашдан иборат.

Ф.Гюлен қаламига мансуб 24 та китоб ва 130 дан зиёд турли видеокассеталар мавжуд. Туркияда Ф.Гюлен ташкил қилган 90 та турли жамғарма, 103 та хусусий мактаб, 211 та ширкат, 160 та ўқув курслари ва 500 га яқин ётоқхоналар фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, у “Сизинти”, “Йени умит” ва “Фонтан” каби 14 та журнал, “Заман” кундалик газетаси, “Саманйоли” хусусий телеканали ва икки радиостанцияга эгалик қилади.

Диний-экстремистик ташкилотлар номларининг ўзидаёқ улар ўзларининг ғаразли мақсадлари ва манфур қиёфаларини қандай усталик билан ниқоблаганларини гувоҳи бўлиш мумкин. Натижада, бундай номлар орқали ўзларининг қабиҳ ниятларини амалга оширганда ислом ва мусулмонлар тўғрисида нотўғри тасаввурларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Бу эса экстремистларнинг содда одамлар онгини чалғитишда қанчалик маккор усулларни ишлатаётганидан далолат беради.

Бугун Европа олимлари ёшларда диний дунёқарашнинг шаклланиши кўп жиҳатдан интернет орқали узатилаётган маълумотларга боғлиқ бўлиб қолаётганини алоҳида таъкидлашмоқда. Таъкидлаш лозимки, бугун оммавий ахборот воситаларининг муайян мамлакат сиёсий-ижтимоий ҳаётидаги ўрни фавқулотда юқори суратлар билан ўсиб бормоқда.

“Бугунги кунда террорчи ташкилотлар учун янги аъзоларни Сомали ёки Яман сахроларидан қидириш бирламчи услуб эмас. Айнан интернет улар учун янги имкониятлар эшиги, минглаб аъзоларни жалб этиш воситаси демакдир”, – дейди терроризм масалалари бўйича эксперт Арно де Боршграв.

Мутахассисларнинг қайд этишича, “Ал-Қоида” ўз тарғиботининг 99% ни интернет орқали амалга оширмоқда.

Қайд этиш керакки, террорчиликка қарши курашда “фикрий инқилоб” га эришиш муҳим аҳамият касб этади.

Бундай интернет сайтлар тўсатдан пайдо бўлади, вақт ўтгач йўқолади, мазмунини ўзгартирмаган ҳолда, тез-тез номланиши ва доменини ўзгартириб туради. Интернет қуйидагилар билан террористлар учун қулай ҳисобланади:

  1. Интернетга киришнинг осонлиги.
  2. Фойдаланувчилар сонининг кўплиги.
  3. Алоқанинг анонимлиги.
  4. Ташқаридан бошқариш ва таҳрир килиш чеклангани.
  5. Ахборотлар қисқа муддатда кенг маконда тез тарқалиши.
  6. Матн, тасвир ва овоз уйғунлигидаги ахборотни жойлаш каби қулайликлар террорчиларни ўзига жалб этмай қолмайди.

Бундай мисоллар жамият барқарорлигини таъминлаш, ёшларнинг онги ва тафаккурини ёт таъсирлардан ҳимоялаш учун хавфсиз киберкенглик яратиш зарурати ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этаётганини кўрсатади. Шубҳасиз, биз интернетни демократиянинг энг муҳим тамойили бўлган сўз эркинлигини таъминловчи замонавий восита эканини эътироф этамиз ва унга бирор бир қаршилик кўрсатмаймиз.

Айни дамда хушёр бўлмоқ керакки, турли баландпарвоз чақириқ ва шиорлар, ўзини яқин ва холис деб кўрсатувчи яширин “дўст”лар ортида пухта ўйланган жирканч манфаатлар ётгани, бундай чорловларга эргашиш оқибатида ўзимизни, оиламизни, ёйинки, бутун мамлакатни оғир аҳволга солиб қўйиш ҳеч гап эмас. XXI асрда асосий кураш инсон қалби ва онгини эгаллашга қаратилганини инобатга олсак, бу курашда энг илғор восита – интернетдан фойдаланилишининг сабабини янада теранроқ англаб етамиз.

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published.