“Ватан ҳимочилари” куни муносабати билан ёшлар фестивали ўтказилди

“Ватан ҳимочилари” куни муносабати билан ёшлар фестивали ўтказилди

 

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг  27 йиллиги ва “Ватан ҳимоячилари куни” байрами муносабати билан “Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир” шиори остидаги ёшлар фестивали ҳамда Бухоро шаҳри марказий кўчалари бўйлаб, ҳарбийларнинг саф намойиши ва ҳарбий техникалар паради бўлиб ўтди.

Бухоро шаҳридаги А.Сомий кўчасида бошланган ҳарбийларнинг саф намойиши ва ҳарбий техникалар паради “Бухоро” марказий ўйингоҳигача давом этди. Шунингдек, барча ёш тоифасидаги иштирокчилар ўртасида ҳарбий хизматчилар ва ёшлар марафони ҳам ўтказилди. Марафонда  1000 дан ортиқ иштирокчилар қатнашишди. Ғолиб ва фаол иштирокчилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

“Бухоро” спорт мажмуасида ўтказилган фестивалда аскар ва сержантларнинг ҳарбий чиқишлари ва вилоят маданият бошқармаси томонидан тайёрланган байрам тадбири йиғилганларда катта таассурот қолдирди.