Blog

БУХОРО ЁШЛАР ФОРУМИ “ЗАМОНАВИЙ МАРКЕТИНГ”

21 декабрь куни Бухоро муҳандислик-технология институти фаоллар залида “Технологик жараёнларни бошқарув тизимлари” факультети “Менежмент” кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан институтнинг маркетинг, менежмент ва иқтисод йўналиши талабалари иштирокида “Замонавий маркетинг” лойиҳаси бўйича форум ташкил қилинди.

Форумни кириш сўзи билан институт Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Ю.А.Шукруллаев очиб бериб, Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан буён бугунги кунга қадар, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириб келаётганлигини, бу эса албатта бугунги шароитда аниқ ривожланиш дастурини танлаб олиш, энг муҳими ижтимоий зидиятларсиз шижоат ва якдиллик билан бозор муносабатларига ўтиш, барча куч-қудрат ва табиий бойликлардан самарали фойдаланиш, иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, аҳоли турмуш даражаси юқори бўлган, иқтисодий ривожланган давлатлар сафидан ўрин олишни таъминлайдиган кучли иқтисодий асосни вужудга келтириш талаб этилаётганлигини такидлаб, бунда албатта бугунги ёшларнинг ўрни ва уларнинг бугунги кунда оладиган билими давлатимизни келажакдаги ўрнини белгилаб бериши такидланди. Талабаларга жаҳон тажрибасида  синалган  кам  харажатлар  билан  қисқа вақтдан сўнг  юқори  даромад  келтирувчи  кичик  бизнес  корхоналарини  ташкил  этиш мақсадга  мувофиқлигини, билим олиш жараёнида ишчи сифатидамас, иш ўрни яратувчи сифатида шаклланишни уқтириб ўтди.

Менежмент кафедраси профессори Мизамов А.Б, кафедра мудири Ҳайитов Ш.Н., кафедра катта ўқитувчиси Б.Мухсиновлар йиғилиш иштирокчиларига Замонавий маркетинг лойихаси тўғрисида биринма кетин чиқиш қилиб талаба ёшларга тушунчалар бердилар.

Маркетингни шакллантиришда ишлаб чиқариш менежментининг ривожланиши, унинг ривожланишида бир неча босқичлар бўлиниши такидланди.

Маркетингнинг моҳияти шуни кўрсатадики, фақат реал сотишни топадиган нарса ишлаб чиқарилиши керак ва харидорга бозор билан олдиндан мувофиқлаштирилмаган маҳсулотни юкламаслик кераклиги такидланди маърузачилар томонидан.

Тадбир кўтаринки руҳда ташкил этилди. Тадбирда талабалар замонавий маркетинг тўғрисида ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

“Технологик жараёнларни бошқарув тизимлари” факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Шодиев Жаҳонгир Жўрақулович.

 

Share this post