Blog

БУХОРО ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАСАСАЛАРИДА 2020-2021 ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК,  ЯНГИ ҒОЯЛАР ВА ИННОВАЦИЯЛАР

Жаҳонгир Шодиев – Технологик жараёнларни бошқарув тизимлари факултети ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини.

2020 йил 26 августь куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи Бозоров Отабек Ҳасанбоевич иштирокида Бухоро давлат уневерситети фаоллар залида Бухоро шаҳрида жойлашган 4 та олий таълим муассасалари ёшлар билан ишлаш бўйича проректорлари, ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарлари, олий таълим психологлари, олий таълим ёшлар иттифоқи етакчилари ва фаоллари ҳамда олий таълим тарбиячи-педагоглари иштирокида давра йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда сўзга чиққан Отабек Ҳасанбоевич  барчани яқинлашиб келаётган мустақиллик байрами ҳамда янги ўқув йили билан табриклаб ўтди. Шунингдек у янги ўқув йилида олдимизда  турган вазифалар кўламини таъкидлаб, ҳар бир йиғилиш иштирокчиси билан ушбу вазифаларга янгича ёндашиш, янги ўқув йилини юқори руҳда ташкил этишлари учун қандай янги ғоялари борлиги билан танишиб, ҳар бир йиғилиш иштирокчисига сўз берди ва уларнинг  фикрларини тинглади. Тадбирда ҳар бир иштирокчи томонидан билдирилган  ғояларнинг самарадорлиги  таҳлил қилиб ўтилди  ва иштирокчилар ўзларини қизиқтирган кўпгина саволларга  жавоблар олдилар, ўзаро фикр алмашиб кўпгина янги ғояларни олиш имкониятига эга бўлдилар.    Йиғилиш  сўнгида  ҳар бир олий таълим муассасасининг ёшлар билан ишлаш бўйича  проректорлари сўзга чиқиб тадбирда билдирилган  ғояларни  умумлаштирган  ҳолда ўз хулосаларини билдирдилар.

 

Share this post