Blog

Бухоро муҳандислик – технология институтида байрам тадбири

Барча таълим муассасаларида бўлгани каби Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги Бухоро муҳандислик – технология институтида ҳам кенг нишонланди. Истиқлол йилларида иқтисодиётимизнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва демократик янгиланишлар инсон манфаатларига хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди. Биргина шу жиҳатнинг ўзиёқ мустақилликнинг қадр-қиммати ва аҳамияти нақадар юксак эканлигидан далолат бериб турибди. Хусусан, келажак авлоднинг ҳар томонлама баркамол улғайиши, замонавий билимларни пухта ўзлаштириши, истеъдод ва салоҳиятини тўла намоён этиши учун яратилган барча шарт-шароитлар  ҳам аслида Мустаққиллик яратиб берган имконият натижасидир.

Институтда янги 2019–2020 ўқув йили
4 сентябр куни   “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!”  деган бош ғояни ўзида мужассам этган байрам тадбири билан бошланди. Тадбирда  интитутнинг 350 нафар профессор-ўқитувчилари, 3045 нафар талабалари, 50 нафарга яқин ота-оналар ва ишлаб чиқариш корхона вакиллари иштирок этишди.

-Бу йилги байрам тантаналарига “Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон!” деган ғоя кўтаринки руҳ берди. Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори халқимизнинг қалбига ажиб бир маънавий ҳарорат бахш этди, -дейди         Бухоро муҳандислик технология институти ректори Нусратилла Баракаев. Шунингдек тадбирда сўз олганлар юртимизда хукм сураётган тинчлик ва тотувлик халқимизнинг фаровон ҳаётини, мамлакатимизнинг изчил тараққиётини, халқаро ҳамжамиятдаги ўрни ҳамда мавқеини мустахкамлашга хизмат қилаётгани, бу жараёнда ёшларнинг ҳам муносиб ҳиссаси бўлмоғи лозимлигини алоҳида таъкидлашди. Ёшларни истиқлол неъматларига шукроналик руҳида тарбиялаш, уларнинг жисмонан ва маънан етук инсонлар бўлиб етишишлари, Ватан ҳимояси учун доимо шай туришлари зарурлиги уқтирилди. Олийгоҳда бундай тадбирларни мунтазам ташкил этиш талаба ёшлар қалбида ватанпарварлик  туйғуларини уйғотади ҳамда мустақилиикнинг олий неъматлиги ва бундай жаннатмакон юртда яшаш ҳар бир инсон учун олий бахт эканлигини англатишга хизмат қилади.

Тадбир кунида институтнинг “Кимёвий ва озиқ-овқат технологияси” факультети талабаси,  “Ягонасан муқаддас Ватан!” кўрик-танлови ғолиби Беҳруз Раҳмонов томонидан ижро этилган “Она Ватан” номли қўшиқ тадбир иштирокчиларига янада хуш кайфият бағишлади.

Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор  Рауф Хаитов.

 

 

 

Бухоро муҳандислик-технология институтида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида ўтказилган тантанали тадбирдан фотолавҳалар.

 

 

 

 

 

 

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published.