Бухоро муҳандислик – технология институти “Механика” факультети талабаларига тўлов-контракт асосида ўкишнинг янги тизими ҳақида маълумотлар берилди
Бухоро муҳандислик – технология институти “Механика” факультети талабаларига тўлов-контракт асосида ўкишнинг янги тизими ҳақида маълумотлар берилди
Бухоро муҳандислик-технология институти ректори Н.Баракаев. Олий таълим даргоҳининг талабалари билан биргаликда Олий ва ўрта махсус таълим Вазири И.У.Мажидовнинг Республика Олий ўқув юртларига юборилган 2019 йил 11 сентябр 87-01-573 – сонли хати асосида учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу йиғилишда 2019-2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўкитиш қийматлари тушунтирилди.
Учрашув чоғида талабаларга тўловларни амалга оширишда қулайликлар яратилганлиги, аҳолининг кенг қатлами учун олий таълимнинг ҳаммабоплигини таъминлаш мақсадида янги ўқув йилидан бошлаб, тўлов – контракт қиймати миқдорлари икки хил кўринишда тўлаш, ҳамда тўловларни амалга оширишда енгиллик яратиш мақсадида контракт суммаларини ойма-ой бўлиб тўлаш имкониятлари борлиги айтиб ўтилди.
Таъкидлаш жоиз, талабалар ва уларнинг ота-оналари ўртасида тўлов-контракт миқдорларини белгилаш ва талабаларга стипендия тайинлаш жараёнларида англашилмовчиликлар пайдо бўлишини олдини олиш мақсадида, Бухоро муҳандислик-технология институтининг барча фаъкултетларида ушбу тарғибот тадбирлар ташкиллаштириб келинмоқда.
Leave a Reply