Blog

БУХОРО МУҲАНДИСЛИК-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ “ЕНГИЛ САНОАТ МАШИНА ВА ЖИҲОЗЛАРИ” КАФЕДРАСИДА ФАН, ТАЪЛИМ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ИНТЕГРАЦИЯСИНИ АМАЛИЁТДА ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР

            Ҳозирги кунда Бухоро муҳандислик-технология институти “Енгил саноат машина ва жиҳозлари” кафедраси магистратура мутахассислиги бўйича таҳсил олаётган магистрантлари илмий-тадқиқот ишлари, ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётларини олиб бориш мақсадида вилоятимиздаги енгил саноат ва дизайн соҳаси бўйича ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорлик ишларини йўлга қўйган. Ишлаб чиқариш корхоналаридан “Bukhara Brilliant Silk”, “Delyuks Fabrik” МЧЖ тасарруфида институтнинг “Енгил саноат машина ва жиҳозлари” кафедраси филиали ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда 5А 321601-“Енгил саноат машина ва аппаратлари” магистратура мутахассислиги учун корхонанинг долзарб муаммоларини ўрганган ҳолда “Замонавий либосларда Бухоро зардўзчилик элементларини қўллаш тенденцияларини тадқиқот қилиш”, “Миллий мато ва фурнитураларни бўяшда инновацион технологияларини қўллаш”, “Ипак матосини ишлаб чиқаришда қўлланадиган замонавий жиҳозларни таҳлил қилиш ва уни такомиллаштиришнинг инновацион методларини жорий этиш” мавзуларида илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

 

Ишлаб чиқиш  долзарб муаммолари устида олиб борилаётган тадқиқот ишлари бўйича “Енгил саноат машина ва жиҳозлари” кафедраси мудири, доцент Ш.Х.Самиева ҳамда магистрант М.Х.Маджидовалар корхона мутахассислари билан ҳамкорликда “Зардўзлик нақшларини тизимлаштириш ва улар асосида дастурий таъминотни яратиш технологияларини амалиётда қўллаб, ишлаб чиқаришга жорий этишни амалга оширдилар.

 

Ушбу тадқиқот иши қўшма корхона томонидан қўллаб-қувватланиб, келажакда катта миқдордаги хўжалик шартномаси асосида ушбу лойиҳани жорий этишга келишиб олинди.

BuxMTI "YSMJ" kafedrasida fan, ta'lim va ishlab chiqarish integratsiyasini amaliyotda qo'llash

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *