Blog

Бухоро муҳандислик-технология институти вакилларининг Сантьяго де Компостела университетида (Испания) 610170-EPP-1-2019-1-ES-EPPKA2-CBHE-JP ELBA лойиҳаси доирасида ўтказилган учрашув бўйича

ҲИСОБОТИ

 

2020 йилнинг 27-28 февраль кунлари Сантьяго де Компостела университетида (Испания) 610170-EPP-1-2019-1-ES-EPPKA2-CBHE-JP ELBA (Establishment of training and research centers and Courses development on Intelligent BigData Analysis in CA) (Марказий Осиёда катта ҳажмли маълумотларнинг интеллектуал таҳлили бўйича ўқув-тадқиқот марказларини очиш ва курсларни ишлаб чиқиш) лойиҳаси доирасида ҳамкорларнинг илк учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда Бухоро муҳандислик-технология институтидан Улуғбек Ибрагимов ва Комил Шокиров иштирок этишди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикасидан тўртта ОТМ (Ургенч давлат университети, Бухоро муҳандислик-технология институти, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ва Турин политехника университетининг Тошкент филиали) вакиллари иштирок этди. Ҳар бир ОТМ дан 2 ёки 3 нафардан вакил қатнашди. Ундан ташқари, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон республикаларидан ҳар бир давлатнинг 2 тадан ОТМ идан 3 нафардан вакил қатнашди. Шунингдек, Турин политехника университети (Италия), Приморска университети (Словения) ва Сантьяго де Компостела университети (Испания) дан 2 тадан вакил қатнашди.

Учрашув икки кун давом этди. Биринчи куни иштирокчилар ишни соат 9.00 да бошлашди. Учрашувни Сантьяго де Компостела университети проректори David Losada очиб берди ва учрашув барча иштирокчиларига омад тилаб қолди.

 

 

      Шундан сўнг, учрашув режасига мувофиқ ҳар бир ҳамкор университет ўз тақдимотини ўтказди, унда университетлари, лойиҳага оид дастлабки ишлар, асосий лойиҳа жамоаси ва бошқалар ҳақида маълумот берилди. Тушликдан кейин қатнашчилар иш пакетларини, қандай муаммолар юзага келиши мумкинлигини, уларни қандай ҳал қилиш кераклигини, энг мақбул ечимлар, университетнинг масъул ҳамкорлари ва амалга ошириш муддатларини муҳокама қилдилар.

Иккинчи куни иштирокчилар иш пакетлари устида ишлашни давом эттирдилар. Бухоро муҳандислик-технология институти лойиҳа натижаларининг тарқатилиши ва барқарорлиги учун иш пакетига масъул этиб белгиланди.

Учрашув доирасида кечқурун тарихий жойларга экскурсиялар, давлатлар ўртасида маданий алмашинувни ривожлантирувчи маданий тадбирлар ташкил этилди.

 

 

Бухоро муҳандислик-технология институтидан иштирокчилар:

  1. К.А.Шокиров, халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи;
  2. У.М.Ибрагимов, ТЖБАКТ кафедраси катта ўқитувчиси.

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *