Blog

Бухоро муҳандислик- технология институти магистратура босқичи талабаларининг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий тадқиқот муассасаларида илмий амалиёт(стажировка)ни ташкил этиш тўғрисида

Бухоро муҳандислик- технология институти ректори проф. Н.Р. Баракаев ва ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти директори проф.

Б.С. Зокировлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 майда Ўзбекистон Миллий университетида таълим ва илм-фан соҳаси вакиллари билан ўтказилган учрашуви мажлиси баёнининг 27-бандида белгиланган вазифалар ижросини ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг 2019 йил 29 майдаги 12214-сон топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида ўзаро ҳамкорлик  шартномаси тузилди. Ушбу шартнома асосида 2020 йил 13 январь куни  ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти “Илмий семинар” раиси техника фанлари доктори, профессор С.А.Абдурахимов Бухоро муҳандислик-технология институтига ташриф буюрди.

 

 

Институтнинг бир қатор илмий-тадқиқот сохасида фаолият олиб бораётган ходимлари ҳамда магистратура мутахассислиги талабалари билан илмий семинар  ўтказди. Шунингдек, институтнинг “Ноорганик моддалар кимёвий технологияси” ҳамда “Органик моддалар кимёвий

технологияси” кафедраларида таҳсил олаётган 5А320405 – Юқори молекулали бирикмалар кимёвий технологияси (турлари бўйича) мутахассислиги магистрлари билан магистратура мутахассисликлари бўйича  “Илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик иш, магистрлик диссертациясини тайёрлаш” ва  магистратура талабасининг илмий-педагогик фаолиятини ҳамда илмий амалиёт (стажировка)ини ташкил этиш бўйича семинар-тренинг ўтказди.

“Илмий – тадқиқот ва илмий – педагогик иш, магистрлик диссертациясини тайёрлаш” курсининг мақсади, Илмий-педагогик фаолият магистратура ўқув жараёнининг муҳим узвий бўлаги бўлиб, унинг мақсади олий таълим муассасаси ўқитувчиси сифатида тайёрланаётган магистрантларнинг эгалланган илмий-назарий билимларни бевосита амалий тадбиқ этиб, илғор педагогик технологиялар асосида билим бериш, педагогик маҳоратни эгаллашни таъминлаш тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди.

Магистратура талабаси томонидан дастлаб белгиланган дастур асосида тажрибалар, синовлар, кузатув ишлари, тадқиқотнинг бошқа турлари аниқ режага биноан стандарт ёки ностандарт усулларда ўтказилиши тўғрисида маълумотлар берди.

Магистратура мутахассислигининг малака талабларида белгиланган меъёрий-ҳуқуқий қоидаларга асосан 4-семестрда магистрларнинг Илмий амалиёт (стажировка)ни Республиканинг илмий тадқиқот институтларида ўтказилиши тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Ўтказилган семинар-тренинг охирида кафедра магистрлари ҳамда илмий тадқиқот олиб бораётган ёш олимлар профессор С.А.Абдурахимовга ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, тегишли маслаҳат ва кўрсатмаларни олдилар .

 

 

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published.