Blog

Бухоро муҳандислик-технология институти ва Кубань Давлат технология университетининг ўзаро ҳамкорлик ишлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли ва 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3151-сонли Қарорларини ҳаётга тадбиқ этиш мақсадида Бухоро муҳандислик-технология институти ва Кубань Давлат технология университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномаси тузилган эди. Ушбу шартномага асосан бизнинг институтимизга 2019 йил 24 ноябрдан 29 ноябргача КубДТУ профессори В.В.Деревенко ташриф буюрди.

Россиядан келган меҳмонни институтимиз ректори проф.Н.Р.Баракаев қабул қилди ва унга институтимиздаги ишларига омад тилади.

В.В.Деревенко бизнинг талабаларимиз учун “Озиқ-овқат ва кимё саноати жараёнлари ва қурилмалари” фани бўйича маърузалар ҳамда магистрлар, докторантлар ва ўқитувчилар учун “Замонавий ёғ-мой саноати жиҳозлари” мавзуси бўйича мастер-класслар ўтказди. Маърузалар ва мастер-класслар қизиқарли, савол-жавоблар тарзида, видеоролик ва анимациялар ёрдамида ўтказилди.

 

 

 

Проф.В.В.Деревенко “Озиқ-овқат ва кимё саноати жараёнлари ва қурилмалари” фани бўйича маъруза олиб боряпти

 

   Проф. В.В.Деревенко Замонавий ёғ-мой саноати жиҳозлари” мавзуси бўйича мастер-класс олиб боряпти

 

Ташриф пайтида проф.В.В.Деревенко билан Бухоро вилоятидаги иккита ёғ-мой экстракция заводларида бўлдик: Жондор туманидаги “Евроснар” МЧЖ ва Когон туманидаги “Ризку-Тожир” МЧЖ. Бу заводларда ишлаб чиқариш муаммолари таҳлил қилинди ва уларни йўқотиш бўйича маслаҳатлар берилди. Бундан кейин завод мутахассислари билан биргаликда муаммоларни бартараф этиш бўйича ишлаш режалари тузилди.

Кафедрада бажарилаётган илмий-тадқиқот ишлари таҳлил қилинди ва техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даража олиш учун диссертация мавзуси ишлаб чиқилди, у мавзу билан проф.В.В.Деревенко раҳбарлигида кафедрамиз катта ўқитувчиси мустақил изланувчи сифатида тадқиқот ишларини олиб боради ҳамда амалий илмий-техник дастур учун лойиҳа ишлаб чиқилди.

«Евроснар» МЧЖ ёғ-экстракциялаш заводида

 

«Ризку-Тожир» МЧЖ ёғ-экстракциялаш заводида

 

Озиқ-овқат ва кимё саноати

машина ва жиҳозлари кафедраси

мудири в.б.                                                                                                                                                                                                            доц.К.Х.Гафуров

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published.