Blog

Бухоро муҳандислик-технология институти талабалари ўртасида “20-сентябр – Халқаро талабалар спорти куни” муносабати билан ўтказилган спорт мусобақаларидан БАЁННОМА

БАЁННОМА

 

        Бухоро муҳандислик-технология                                                            2019 йил, 24-25сентябр,

        институти Спорт залида                                                                       соат 1500

 

ҚАТНАШДИЛАР:

1.Ж.Н. Ҳайитов – “ЖМ” кафедраси мудири;

2.М.Ш. Рахимов – “ЖМ” кафедраси ўқитувчиси, спорт ўйинларининг бош ҳаками;

3.Д.Р.Гиясова – “ЕС”факультети ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари;

4.Д.С.Казакова–“ЕС”факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари;

5.Д.А.Садуллаева – 301-19 гуруҳи мураббийси;

  1. 301-19 ЕСТ гуруҳи талабалари Мастонов Ш., Нарзуллаев Н., Эркинова Ш.

 

КУН ТАРТИБИ:

“20-сентябрь – Халқаро талабалар спорти куни” муносабати билан талабалар ўртасида факультетлараро институт биринчилиги спорт мусобақалари.

 

“20-сентябрь – Халқаро талабалар спорти куни” муносабати билан талабалар ўртасида факультетлараро институт биринчилиги бўйича спортнинг стол тенниси ва шахмат турлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.

Спорт мусобақалари институт касаба уюшмаси қўмитаси, “Жисмоний маданият” кафедраси ва  “Ўзбекистон талабалар спорт ассоциацияси” спорт клуби ҳамкорлигида келишилиб ташкил этилди.

Мусобақа Ўзбекистон Республикаси шахмат ва стол тенниси федерацияларининг қонун-қоидалари асосида ўтказилди. Жамоалар қуръа ташлаш асосида тақсимланди. Мусобақа  айланма усулда ўтказилди.

24-сентябр куни спортнинг шахмат тури бўйича 301-19 ЕСТ гуруҳи талабаси Мастонов Шамшод, 25-сентябр куни эса спортнинг стол тенниси тури бўйича 301-19 ЕСТ гуруҳи талабалари Нарзуллаев Нуршод ва Эркинова Шахризодалар қатнашишди.

Мусобақа давомида “ЕС” факултети жамоаси шахмат бўйича I ўринни эгаллади. Ғолиб бўлган жамоага институт касаба уюшмаси қўмитаси томонидан фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Мусобақа мазмунан чиройли ва тартибли ўтказилди.

ҚАРОР ҚИЛИНДИ:

1.Ёшлар ўртасида спортнинг барча турларини ривожлантириш мақсадида институт ҳамма факультет профессор-ўқитувчилари ва талабалари ўртасида спорт мусобақалари доимий ўтказилиб борилсин. (Масъуллар: факультет деканлари, ЁБИБ декан ўринбосарлари, “ЖМ” кафедраси мудири, гуруҳ мураббийлари).

2.Талабалар ўртасида ўтказиладиган спорт мусобақаларида ғолиб талабалар рағбатлантирилсин. (Масъуллар: институт касаба уюшмаси қўмитаси, “ЖМ” кафедраси ва  “ЎТСА” спорт клуби, гуруҳ мураббийлари).

  1. Амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотлар ОАВ хусусан, институт расмий веб сайтида эълон қилиб борилсин. (Масъул: институт ректорининг матбуот котиби Ф. Тўрақулов).

 

“ЕС”факультети ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари:                                     Д.Р.Гиясова

“ЕС”факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари:                       Д.С.Казакова

301-19 гуруҳи мураббийси:                                                                                     Д.А.Садуллаева

 

 

 

 

 

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published.