Blog

Бухоро Муҳандислик-технология институти “Энергетика” факультети жамоаси томонидан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги байрами муносабати бутун халқимиз ва талабаларимиз учун жамоамиз томонидан тайёрланган байрам ДАСТУРИ!

 

“Сен-қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!”

Бугун бир ҳақиқатни катта ғурур ва ифтихор билан айтишга тўла асосимиз бор: мард ва матонатли халқимиз қанчалик қийин ва оғир синовларга дуч келмасин, ўзининг мустаҳкам иродасини намоён этиб, ўзи танлаб олган мустақиллик йўлига доимо содиқ бўлиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти  Ш.М.Мирзиёев

Бугун Ўзбекистон ўз тараққиётининг янги босқичига дадил қадам қўймоқда. Мамлакатимизни модернизация қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, қонун устуворлигини таъминлаш асосида Ўзбекистоннинг янги, демократик қиёфаси яратилмоқда. Бу борада Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари”деган устувор ғоя биз учун дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Миллий юксалиш деганда, биз мамлакатимиз тараққиёти, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва турмуш сифатини ҳар томонлама юқори босқичга кўтаришни тушунамиз. Давлатимиз, эл-юртимизнинг салоҳияти ва куч-қудратига таяниб, табиий бойликларимиздан оқилона фойдаланиб, биз ўз олдимизга қўйган ана шундай мақсадлар сари изчил қадам қўймоқдамиз.

Ҳурматли институт жамоаси, қадрли ҳамда азиз талабалар!

Биз бугун давлатимиз раҳбари томонидан қандай ислоҳотлар, қандай ўзгаришлар, қандай янги лойиҳалар  амалга оширилаётганини кўриб уларнинг барча-барчаси ягона, улуғ бир мақсадга қаратилганини билимшимиз ва унда фаол иштирокчи бўлишимиз зарур. У ҳам бўлса, мана шу меҳнаткаш, заҳматкаш, олижаноб халқимизни рози қилиш, ҳаётнинг барча синовларини матонат билан енгиб яшаётган ватандошларимизнинг ишончини оқлаш, оғирини енгил қилишдан иборатдир. Лекин ҳаммамиз яхши тушунамизки, бундай улуғ мақсадларга ўз-ўзидан, қуруқ ва баландпарвоз гаплар билан эришиб бўлмайди. Бундай марраларга фақат тинимсиз, оғир ва фидокорона меҳнат ҳамда сифатли таълим тизими билан эришилади.

Шу мақсадда сўнгги йилларда давлат ва жамият бошқаруви, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, мамлакатимизнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлаш, ҳақиқий бозор иқтисодиётига ўтиш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда. Хусусий мулк ва тадбиркорлик учун кенг шароит ва имкониятлар яратиб берилмоқда. Президентимизнинг «Аҳоли ҳаёт даражаси ва сифати кўп жиҳатдан мамлакат рақобатдошлигининг асосий кўрсаткичига айланган бугунги шароитда тараққиётнинг муҳим омили сифатида таълимнинг роли ортиб бормоқда», деган фикрлари ўз исботини топмоқда.

Биз “Энергетика” факультети жамоаси номидан бутун халқимиз айниқса биз учун қадрли ва азиз талабаларимизни мустақиллик байрамининг 29 йиллиги билан чин юракдан муборакбод этамиз. Сиз ва оила аъзоларингизга узоқ-умр, сиҳат-саломатлик ва тотувлик тилаймиз.

Ҳурмат ва эҳтиром билан “Энергетика”

факультети декани М.З.Шарипов

 

Share this post