Blog

Бухоро муҳандислик-технология институтида онлайн фан олимпиадаси ўтказилди

2020 йил 25-26 май кунлари Бухоро мухандислик-технология институти «Чизма геометрия ва мухандислик графикаси» ва «Қаламтасвир, рангтасвир ва ҳайкалтарошлик» фанларидан онлайн-ижодий республика фан олимпиадасига мезбонлик қилди. Онлайн-ижодий олимпиадани кафедра мудири Ў.Т. Ядгаров бошчилигида «Чизма геометрия ва мухандислик графикаси» кафедраси ташкиллаштирган бўлиб, «Чизма геометрия ва мухандислик графикаси» фанидан олимпиадани ўтказишда кафедра катта ўқитувчиси И.И. Тошев масъул этиб белгиланди.

Шунингдек, 2020 йил 27-28 май кунлари «Қаламтасвир, рангтасвир ва ҳайкалтарошлик» фанидан онлайн-ижодий республика фан олимпиадаси ўтказилиб, унга кафедра доценти, т.ф.н. Б.У. Хаитов масъул бўлди.

Онлайн-ижодий республика фан олимпиадаларини кўтаринки рух ва юқори савияда ўтказишда, ижодий ишларни баҳолаш, ташкилий масалалар бўйича кафедранинг етакчи профессор-ўқитувчиларидан доцент, т.ф.н. Б.У. Хаитов, катта ўқитвчилар И.Ф. Бўронов, С.Т. Наимов, ассистентлар С.Н. Бадриддинов, докторант М.Ш. Махмудов ва иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлим бошлиғи М.Р.Қувончевалар жонбозлик кўрсатишди. Олимпиада юқори савияда ва кўтаринки рухда ўтказилиб «Чизма геометрия ва мухандислик графикаси» фанидан институтимиз 800-18 АРХ гурухи талабаси Файзуллаева Шахзода Ў.Т Ядгаров бошчилигида фахрли биринчи ўринни, «Қаламтасвир, рангтасвир ва ҳайкалтарошлик» фанидан умумкасбий йўналишда институтимиз 800-18 АРХ гурухи талабаси Орипов Амирбек Б.У. Хаитов рахбарлигида фахрли биринчи ўринни ва 800-19 АРХ гурухи талабаси Хамидова Мохигул И.И. Тошев раҳбарлигида фахрли учинчи ўринни эгаллади. Олимпиада юқори савияда ва кўтаринки рухда ўтказилди.

Олимпиада мусобақаси  шаффофлиги ҳайъат таркиби томонидан таъминланган ҳолда адолатли,  ҳаққоний баҳоланиб юқори савияда ўтказилди.

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published.