Blog

Бухоро муҳандислик-технология институти томонидан карантин даврида талабалар учун ўқув машғулотлари Moodle тизимида олиб борилаяпти

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 мартдаги   233-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро муҳандислик-технология институтидаги 32 та таълим йўналиши ҳамда 13 та магистратура мутахассисликларида баҳорги семестрида ўқитиладиган 302 та фанлар Moodle электрон таълим дастури тўлиқ жойлаштирилди.

Ўқув материаллари, маъруза, амалий ва тажриба машғулотларининг видеодарслари, мавзулар бўйича тақдимотлар, видео лавҳалар, ўқув адабиётлари, ўқув-услубий мажмуалар, мустақил таълим топшириқлари, масалалар тўплами, ҳар бир мавзудан 10 тадан тестлар ва 5 тадан назорат саволлари 32 та кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан тизимга жойлаштирилди.

Талабаларга қулайлик яратиш мақсадида 2020 йилнинг 11 апрель кунидан Модул тизимининг янги    Moodle – 3,75 электрон таълим дастури (http://moodle.bmti.uz:8095/)  ва янги сервер қурилмаси масофавий таълим учун ўрнатилди.  Институтнинг барча талабаларига Moodle электрон таълим дастурига жойлаштирилган курслари, йўналишлари ва фанлари кесимида масофавий платформага кириш учун уларнинг логинлари ва пароллари гуруҳ мураббийлари ва факультет деканатлари томонидан ташкил этилган Телеграмм гуруҳи орқали етказилди.

Шунингдек, интернет етарли даражада ишламайдиган вилоятларнинг чекка қишлоқларидаги талабалар учун  Бухоро вилоятининг “Истиқлол ТВ” телеканали билан келишган ҳолда, курслар кесимида тасдикланган график асосида ҳар куни 4-5 та фанлардан соат 18.30 дан     19.30 гача маъруза ва амалий машғулотлар эфирга узатилаяпти.

2019-2020 ўқув йилининг баҳорги семестрида талабаларнинг фанлар кесимида ўзлаштириш даражасини онлайн тест шаклда  http://moodle.bmti.uz:8095/; тизими орқали баҳолаш йўлга қўйилган.

Ушбу тизими орқали институтнинг битирувчи курс талабаларидан якуний назоратлар қабул қилинди.

Институтнинг барча профессор-ўқитувчилари талабалар билан Moodle электрон таълим тизимидан ташқари турли масофавий кўринишларда, жумладан телеграмм каналлари ва бошқа тижтимоий тармоқлар орқали мулоқотга киришиб, тегишли топшириқлар, курс иши ва лойиҳаси бўйича талабаларга онлайн тарзда маслаҳатлар бериб келинмоқда.

Бугунги кунда масофавий таълим учун янги ўрнатилган Moodle – 3,75 электрон таълим дастурига талабаларнинг мурожаати бўйича муаммолар мавжуд эмас. Интернет тезлиги 100 Мбиттни ташкил қилади. Институт раҳбарияти томонидан интернет тезлигини камида 200 Мбиттга ошириш мақсадида тегишли ишлар амалга оширилаяпти.

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *