Бухорода “Насриддин Афанди” ҳамда “Шарқ таомлари” фестиваллари

Back to Posts
Posted by: Jaxongir Saidov Category: Yangiliklar Post Date: 04/02/2019

Бухоро шаҳри бўйлаб анъанавий тарзда ўтказилиб келинадиган “Насриддин Афанди” ҳамда “Шарқ таомлари” фестиваллари бўлиб ўтди.  Фестивалдан ўрин олган бир нечта лойиҳалар доирасида кулги-мутойиба давралари, шаҳарнинг турли бурчакларида шарқ таомлари ва бошқа турдаги озиқ – овқат маҳсулотлари кўргазмалари, қандолат ва ширинликлар, шунингдек турли санъат асарлари намойишлари бўлиб ўтмоқда.

Лаби Ҳовуз мажмуасидан бошланган фестиваль кўҳна Арк қўрғонига қадар давом этиб, йўл бўйи янграган лапар садолари, фестиваль иштирокчиларининг мусиқали чиқишлари ташриф буюрганларга ўзгача шукуҳ ва завқ бағишлади. Бухоро муҳандислик-технология институти талабалари ҳам мазкур фестивалда фаол иштирок этиб, ўз бадиий чиқишлари билан йиғилганлар олқишига сазоввор бўлишди.

Фестивалда вилоятнинг барча шаҳар ва туманлари ўз миллий таомлари намойиши билан иштирок этишди. Бу эса меҳмонларнинг катта қизиқишларига сабаб бўлди.

Back to Posts