Blog

БухМТИда ҳузуридаги Илмий кенгаш қошидаги Илмий семинарда фалсафа доктори диссертацияси муҳокамаси ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2020 йил 13 майда 278/3-сон қарорига мувофиқ, аттестация жараёнини самарали амалга ошириш мақсадида илмий даражалар берувчи Илмий кенгашларга карантин талабларига қатъий риоя килган ҳолда тажриба-синов тариқасида Илмий семинарлар ва диссертациялар ҳимоясини онлайн (масофавий) шаклда ўтказиш юклатилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, жорий йилнинг 5 ноябр куни Бухоро муҳандислик технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.12.2019.T.101.01 рақамли илмий кенгаш қошидаги илмий семинарда таянч докторант Ахмедова Озода Бахроновнанинг “Поли(мет)акрилатлар асосида дизель ёқилғилари учун депрессор-диспергирловчи присадкалар олиш технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги 02.00.08 – Нефт ва газ кимёси ва технологияси ихтисослигида техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун бажарилган диссертация ишининг муҳокамаси бўлиб ўтди. Илмий семинар йиғилишида институтнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори М.З.Шарипов, илмий семинар аъзолари, Илмий кенгаш аъзолари ҳамда таклиф этилганлар иштирок этиб, диссертация атрофлича муҳокама қилинди. Бажарилган диссертация Илмий семинар қарори билан расмий ҳимояга тавсия этилди.

 

 

Share this post