Blog

“Бутун кучни халқ ичидан олайлик қучоқ очиб мактабларга борайлик”

БМТИ “Енгил саноат технологиялари” кафедраси ўқитувчиси Эргашева Марзия Рамазонавна,

доцент Саидова Хулкар Хамидовна

 

Президентимиз Ш.М.Мирзиевнинг “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббус!”нинг тўртинчи ташаббуси китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтириш мақсадида Бухоро мухандислик технология институти “Енгил саноат” факультети “Енгил саноат технологиялари” кафедраси профессор ўқитувчилари Бухоро шаҳридаги        35-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Ёш китобхонлар” тадбирини ўтказдилар. Тадбирда мактаб ўқувчилари ўзларининг шеър ва ҳикоялари, баҳс ва мунозаралари билан иштирок этиб ўзларининг ижод жараёнларини намоён этдилар.

Тадбирда ўқувчилар ўзларинг тил ҳақидаги шеърлари, алломалар ўгитлари, ҳадис ва ўқиган китобларининг қаҳрамонлари ҳақида тушунчаларини изҳор этдилар. Ундан ташқари тадбирда ватанимизда олиб борилаётган беш ташаббус ҳақида ҳам ўқувчиларнинг фикрлари билан қизиқдик. Ўқувчилар беш ташаббуснинг мазмун моҳиятини очиб бериб, уни ижросини амалга оширишга ҳаракат қилаётганлари ҳақида тўгаракларга қатнашаётганларини айтдилар.

Тадбирда иштирок этган ўқувчиларга Ўткир Ҳошимовнинг “Икки эшик ораси”, “Дунёнинг ишлари” Мухаммад Юсуфнинг “Шеърлар тўплами”, Примқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” ва бошқа бир қанча китоблар тақдим этилди. Ундан ташқари мактаб кутубхона фондига ҳам китоблар тақдим этилди.

Профессор ўқитувчиларимиздан Енгил саноат технологиялари кафедраси катта ўқитувчиси З. Н. Турсунова сўзга чиқиб,  келажагимиз  ёшлар қўлида эканлиги, бизнинг аждодларимиз юксак маънавиятли, улуғ алломалар бўлганликлари биз эса уларга муносиб авлод бўлишимиз ҳақида айтиб, институтимиз ҳақида ҳам қисқача маълумот бериб ўтдилар.

Профессор ўқитувчиларимиздан Енгил саноат технологиялари кафедраси катта ўқитувчиси Н. М. Тошева  сўзга чиқиб “Тил миллат кўзгуси” эканлиги  шунинг учун кўпроқ чет тилларни ҳам ўрганишлари керак эканлиги, алломаларимиз айнан кўп тилларни билганликлари сабабали жаҳон ҳамжамиятида ўз ўринларига эга эканликларини айтдилар.

Профессор ўқитувчиларимиздан Енгил саноат технологиялари кафедраси ўқитувчиси М.Р.Эргашева ўз сўзида Президентимиз Ш.М.Мирзиеевнинг Ўзбекистонда илм-фаннинг янги ренессанс даври бошланаётганлиги ҳақидаги маърузаларини гапириб, бу уйғониш даврини ҳаммамиз биргаликда жамиятимизда кескин ўзгариш ясашимиз лозим эканлиги ҳақида фикр билдирди.

Мактаб директори О.У. Нурова ва маънавий ишлар бўйича директор ўринбосари С.Р. Муҳаммадиева тадбир бўйича ўз фикрларини айтиб тақдим этилган китоблар учун миннатдорчилик билдиришди.

Умуман олганда мактаб ўқитувчи ва ўқувчилар жамоаси шунингдек кафедрамиз жамоаси бу тадбирдан барча яхши таассуротга эга бўлди.

Share this post