Blog

“БУГУНГИ КОРОНҒУ ТУНДАН ЭРТАНГИ ПОРЛОҚ ВА ЮКСАК МАРРАЛАР САРИ”

Инсоният тарихига назар ташлар эканмиз, бирор мамлакат бошига тушган огир талофот ортидан, уша мамлакат  яна хам кучлирок ва аввалгидан хам мустахкам булиб оёкка туради. Буларнинг барчаси инсонларга берилган синовдир. Халқимиз барча офатларни ўз матонати, меҳнатсеварлиги, ватанпарварлиги ва якдиллиги билан енгиб келган. Бизга аждодларимиз матонатидан тарих гувоҳлик беради. Биз хам хозир ана шундай синов даврини бошдан кечираяпмиз.

Хозирда бутун дунёни ларзага келтириб инсонларнинг хаётига хавф солаётган куркинчли холат бу COVID-19 пандемиясидир. Бу холат катта талофотлар келтирмокда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек, биз халкимиз билан бир ёккадан бош чикариб, яна хам ахил ва хамжихатликда бу синовларни албатта енгиб утамиз ва яна хам кудратли буламиз. Булар ортидан куплаб тажриба орттириб янада мустахкам буламиз.

Карантин даврида юзага келадиган ишсизликни олдини олиш мақсадида янги иш ўринларини яратишни қўллабқувватлаш орқали аҳоли даромадини ошириш ва камбағалликни қисқартириш, аҳолини ёрдамга муҳтож қатламини ижтимоий ҳимоя килиш билан бирга, аҳолини моддий жиҳатдан қўллаб, ёрдам кўрсатишни кенгайтириш ҳамда иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлашга қаратилгандир.

Барча тармоқларда узвийликни таъминлаш мақсадида корхона ва ташкилотлар online режимга ўтказилди. Ўқув жараёни ва хизматлар ҳам тезкорлик билан online тарзда йўлга қўйилди. Бу эса рақамли иқтисодиётга ўтиш жараёнининг янада тезлаштирилишига олиб келмоқда.

Коронавирус пандемияси натижасида вужудга келадиган глобал инқироз ҳолатларининг республикамиз иқтисодиётига салбий таъсирини юмшатишга халқимиз Президентимиз атрофида бир мушт бўлиб жипслашиб, улар олиб бораётган оқилона сиёсат туфайли эришишимиз мумкин. Бунга ҳар биримиз, шу юрт фарзанди сифатида масъуллигимизни, дахлдор эканимизни нафақат ҳис этишимиз, балки амалда ўз ҳатти ҳаракатимизда, атрофда рўй бераётган воқеа ҳодисаларга бефарқ бўлмай, белгиланган тартиб қоидаларга қатъий риоя этиб намоён этишимиз даркор. Лекин афсуски, шу кунларда халкимиз орасида шундай инсонлар борки ——————————–

Каронавирус балосини ҳам баҳамжиҳатлиги билан, халқпарвар юртбоши ва тўғри ўйланган ҳамда амалга оширилаётган сиёсат билан ўз халқини ва унинг иқтисодиётини инқироздан асраб қолади. Зеро, матонатли ўзбек халқи – ҳар қандай офатни енгишга қодир. Хар бир инсон уз соҳаси вакили сифатида истиқболдаги ривожига ўз билим ва кучини сафарбар этиши даркор.

Замон шиддати баланд, унга ҳар дақиқа “Лаббай” деб жавоб беришимиз учун бизнинг ёшларимиздан чуқур билим, юқори илмий салоҳият, теран тафаккурни талаб этади. Биз дунё тан олган олиму-фузалолар, буюк саркардалар етишиб чиқган замин фарзандларимиз. Халқимиз барча офатларни ўз матонати, меҳнатсеварлиги, ватанпарварлиги ва якдиллиги билан енгиб келган. Каронавирус балосини ҳам баҳамжиҳатлиги билан, халқпарвар юртбоши ва тўғри ўйланган ҳамда амалга оширилаётган сиёсат билан ўз халқини ва унинг иқтисодиётини инқироздан асраб қолади. Зеро, матонатли ўзбек халқи – ҳар қандай офатни енгишга қодир.

«Хорижий тиллар»

кафедраси ўқитувчиси

Гафурова Н.Н.

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published.