БМТИ талабалари энди ўқув машғулотларини ишлаб чиқариш жараёнида олиб боришади

БМТИ талабалари энди ўқув машғулотларини ишлаб чиқариш жараёнида олиб боришади

Бухоро муҳандислик-технология институти ректори Нусрат Баракаев бошчилигида бир гуруҳ талабалар ва профессор-ўқитувчилар учун Ғиждувон туманидаги “Ҳумо” АЖ текстил компаниясига ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишиш мақсадида экскурсия ташкил этилди. Талабалар ишлаб чиқариш корхонасида талабалар хом ашёга ишлов беришдан бошлаб, тайёр маҳсулотгача бўлган жараён билан танишишди. Айниқса профессор-ўқитувчилар томонидан ип-калава ишлаб чиқариш ҳамда ушбу жараёнга янги инновацион технологияларни жорий қилиш ҳақидаги маълумотлари талабаларда катта қизиқиш уйғотди
Ташриф давомида институт ва текстил компанияси ўқув машғулотларининг бир қисмини бевосита ишлаб чиқариш жараёнида ташкил этиш, талабаларнинг малакавий битирув амалиётларини олиб бориш бўйича келишувга эришди.