Blog

«Биз-соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз»

Бухоро муҳандисликғтехнология институтида Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги Республика ОИТСга қарши курашиш маркази ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази ҳамкорлигида олий таълим муассасалари талаба-ёшлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ОИВ/ОИТС касаллиги ва гемоконтакт вирусли гепатитлар, инфекциялар, гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, тамаки чекиш каби иллатларнинг олдини олишга қаратилган «Биз-соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз» мавзусида ўтказилган давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирни кириш сўзи билан “Соғлом авлод учун” хайрия фонди институт бўлими раҳбари Садуллаева Д.А. очиб, талабаларга тадбир режаси бўйича мавзуни ва мутахассис-врачни  таништирди.Кейинги сўз ОИТС маркази врачи Б. Хамроевга берилди. У ОИВ ва ОИТСнинг бир-биридан фарқини, орттирилган иммунитет вируси одам организмида 3 ойдан 10 йилгача яширин тарзда яшашини ва у бора-бора орттирилган иммунитет танқислиги синдроми касаллигига ўтишини, унинг парентерал, вертикал ва жинсий йўллар билан юқишини, бу касалликнинг патогенези, эпидемиологияси ва этиологиясини, яъни бу касалликнинг юқиш тезлиги ва натижада одамларнинг бу дунёдан кўз юмиши тўғрисида талабаларга маълумот берди.

Врач гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, тамаки чекиш каби иллатлар ҳақида маълумотлар бериб, бу зарарли иллатларни олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида гапирди ва соғлом турмуш тарзини доимий юритиш кераклигини таъкидлади.

Суҳбат сўнггида врач ОИТС гиёҳвандлик офатидан халқимизни ва келажак авлодни халос этиш мақсадида кўпроқ тарғибот ишларини олиб бориш, уларни моддий-маънавий баркамоллик сари йўналтириш тўғрисида гапириб, талаба-ёшларни соғлом турмуш тарзини юритишга даъват этди.

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *