“Биз радикализм, миссионерлик ва прозелитизмга қаршимиз”

Back to Posts
Posted by: Jaxongir Saidov Category: Yangiliklar Post Date: 04/02/2019

Бухоро муҳандислик-технология институти профессор-ўқитувчилари ва талабалари ўртасида “Биз радикализм, миссионерлик ва прозелитизмга қаршимиз” мавзусида давра суҳбати бўдиб ўтди.

Тадбирда Миссионерларнинг бугунги кундаги асосий фаолияти нимадан иборат эканлиги ҳамда ҳеч бир минтақа, ҳеч бир давлат бундай таҳдиддан ҳоли эмаслиги айтиб ўтилди. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун эса миссионерликнинг моҳиятини тўғри ва чуқурроқ англаш, уни бартараф этиш йўлида мақсадли, тизимли ва тадрижий фаолият олиб бориш зарурлиги таькидланди.

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Бухоро шаҳар Шох-Ахсавий жомеъ масжиди имом хатиби Ҳайит Ширинов талабаларга соф ислом ғоялари инсонларни ҳамиша яхшиликка даьват этиши, миссионерларнинг асл мақсади жамиятдаги турғун ижтимой-сиёсий ҳаётни издан чиқариб юбориш эканлигини  тушунтириб, бундай тасирларга тушиб қолмаслик, асл ислом ғояларидан адашмаслик ҳақида маслаҳатлар берди.

Ўзаро савол-жавоб тарзида кечган учрашув барчада катта таасурот қолдирди.

Back to Posts