Blog

Биз коронавирусга қарши соғлом турмуш тарзи билан курашамиз

 

Ф. Ғайбуллаев – Бухоро муҳандислик- технология институти молия-иқтисод ишлари бўйича проректори

Бухоро муҳандислик- технология институтида 2020 йил 4- июндан бошлаб педагог – ходимлар ўртасида карантин талабларига амал килинган ҳолда  спорт турларининг ёзги спартакиадасига старт берилди.

Унда спортнинг шахмат, шашка, стол тенниси ва баскетбол турлари бўйича аёллар ва эркаклар жамоалари беллашадилар. Мусобоқаларни юқори савияда, адолатли ўтишини таъминлаш мақсадида   “Жисмоний маданият” кафедраси етакчи педагог-ходимларидан иборат  ҳакамлар бригадаси ташкил этилган. Мақсадимиз коронавирусга қарши соғлом турмуш тарзи билан курашишдан иборатдир. Мусобақа якунида ғолиб жамоаларни институт касаба уюшма қўмитасининг  фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан рағбатлантириш режалаштирилган.

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published.