Blog

БИЗ БИРГАЛИКДА КАТТА КУЧМИЗ!

 

А.Қ.Салохов

Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси

Барчамизга маълумки, бугунги кунда бутун дунёда, жумладан мамлакатимизда ҳам  коронавирус эпидемияси чалинганлар сони  кўпайиб бораётганлиги барчамиздан ҳушёрлик ва огоҳликни кескин кучайтиришни, жорий этилган барча тартиб-қоидаларга сўзсиз ва қатъий амал қилишни талаб этмоқда.

Биз халқимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслиги, фарзандларимизнинг биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлиб яшаши учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этаётган эканмиз, бу борада маънавий тарбия масаласи, ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамият касб этади. Бу масалада ҳушёрлик ва сезгирлигимизни, қатъият ва масъулиятимизни йўқотсак, бу ўта муҳим ишни ўз ҳолига, ўзибўларчиликка ташлаб қўядиган бўлсак, муқаддас қадриятларимизга йўғрилган ва улардан озиқланган маънавиятимиздан, тарихий хотирамиздан айрилиб, охир-оқибатда ўзимиз интилган умумбашарий тараққиёт йўлидан четга чиқиб қолишимиз мумкин.

Айнан шу мақсадда Президентимиз Шавкат Мирзиёев 14 апрель куни глобал инқироз ва пандемия шароитида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги олдида турган долзарб вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишларга яна бир бор алоҳида тўхталиб ўтди.

Таъкидлаш керакки, пандемия ва карантин билан боғлиқ мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, халқимиз тушкунлик ва саросимага тушгани йўқ.  Глобаллашув жараёнида  бутун дунёда бўлгани каби бу мураккаб жараён Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ. Албатта, халқимизни таъминлаш учун ҳам, иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун ҳам мамлакатимизнинг захиралари ва имкониятлари етарли . Халкимиз  бу синовли даврни сабр-матонат билан  енгиб утади. Бу тилсиз ёвдан тез ва осон қутилишнинг энг самарали йули карантин коидаларига қатъий амал килган холда УЙДА колишдир.

Ҳозирда 6 мингга яқин киши карантинга олинган. Одамлар гавжум жойларда оммавий тадбирлар чекланган. 16 мартдан бошлаб барча таълим даргоҳларида таътил эълон қилинди. 80 минг талаба марказлашган ҳолда уйларига жўнатилди.

Юртбошимиз айтганларидек, мамлакатимизда фаолият юритаётган бирон-бир тизим тўхтаб қолмади. Биз вазиятдан келиб чиқиб, халқимизнинг соғлиғини ўйлаб, ишимизни бошқа шаклда ташкил этяпмиз.   Ақлий меҳнат, таълим-тарбия билан боғлиқ фаолият турлари масофадан туриб, “онлайн” режимда олиб борилмоқда. Мажбурий таътил пайтида фарзандларимиз ўқув машғулотларини давом эттиришлари учун Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда видеодарслар туркуми йўлга қўйилди.Телерадиоканалларимиз ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун тарихимиз, бой маданиятимизга оид кўрсатув ва эшиттиришлар, ёшларимиз учун фойдали ва қизиқарли бадиий дастурлар, кинофильмларни кўпайтирилди.

Карантин талабларидан келиб чиқиб институтимизда масофавий таълим тизимига ўтилди. Талабаларимизнинг билим олишишлари учун  барча маълумотлар, электрон ресурус имкониятлари яратилган.

Бизнинг “Ижтимоий фанлар” кафедрамизда ўтилаётган барча фанлардан фан мажмуалари тайёрланиб, профессор – ўқитувчиларимиз ўзлари яратган электрон мажмуа бўйича талабалар билан Moodle тизимида онлайн мулоқот қилмоқдалар.

Кафедрамиз профессор–ўқитувчилари томонидан фанлар бўйича яратилган электрон ишланмаларида фанга таъллуқли бўлган маъруза матини, тақдимот–схемалари, назорат учун топшириқлар, тест вариантлари ва бошқалар берилган. Талабалар фан ўз саҳифаларига кириб мавзуларини ўзлаштириши, мулоқотга киришиши ва ўз билимларини текшириб кўришлари мумкин.

Давлатимиз раҳбари қайси соҳани муҳокама қилмасин, қандай қарорга қўл қўймасин, энг аввало бу , “оддий одамларга нима беради”, деган нуқтаи назардан қараб иш тутади., белгиланган вазифалар ҳам одамларни иш билан таъминлаш, даромадини ошириш, бунёдкорлик ишларини давом эттириб, юртимизни янада фаровон қилишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Вирусга қарши курашда Республикамиз раҳбарияти томонидан ниҳоятда тўғри йўл танлангани туфайли биз Республикамизда қатор муваффақиятларга эришиб бормоқдамиз

Халқимизнинг қалбида бир ишонч борки, бу синовлардан талафотсиз ўтиш умиди – Аллоҳнинг марҳамати, давлат раҳбарининг оқилона сиёсати, миллат бирдамлигига ишончдир. Давлатимиз раҳбарининг биргаликда коронавирусни енгамиз, деган қатъий ишончи юртимиз аҳлига ҳам катта матонат бахш этмоқда.

Ишонч билан айта оламизки,ёшларимиз бу синовли даврдан окилона фойдаланиб ўзларига тегишли хулоса чикарган ҳолда ўкишда,таьлим олишда давом этирадилар. Бугун бутун дунё аҳли кўринмас ёв – коронавирус (COVID-19) пандемияси билан курашмоқда. Афсуски, бу офат бизнинг мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмади. Аммо бирлашсак, бизни ҳеч қандай куч енга олмайди! Шу боис, бугун бир куч бўлиб бирлашмоғимиз лозим!

 

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *