Академик М. Мирсаидов билан учрашув

Академик М. Мирсаидов билан учрашув

Жорий йилнинг 2 май куни Бухоро муҳандислик-технология институтида Ўзбекистон фанлар академиясининг академиги, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш институининг профессори, техника фанлари доктори Мирзиёд Мирсаидов билан институт иқтидорли талабалари ва профессор-ўқитувчилари билан учрашуви бўлиб ўтдти. Тадбирда академик М.Мирсаидов ҳозирги кунда олий таълим ва илм-фан олдида долзарб вазифалари, Ўзбекистон илм-фанининг устивор йўналишлари тўғрисида маъруза қилди. Учрашув давомида талабалардан ҳамда тадқиқотчилардан устозга илмий фаолиятга оид саволлар беришди ва учрашув қизғин баҳс-мунозрага бой ўтди. Институт раҳбарияти ҳурматли меҳмон билан келгусида ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар режасини аниқлаб олишди.