Агросаноат чиқиндилари хомашё ва маҳсулотларига сиқилган, суюлтирилган ва флюид ҳолатидаги СО2 билан ишлов бериш бўйича илмий-педагогик мактаб НИЗОМИ

Back to Posts
Posted by: Jaxongir Saidov Category: Yangiliklar Post Date: 07/02/2019

Миллий илм-фан ривожланиш темпининг ошиши, янги ғоялар генерацияси (озиқ-овқат технологияларда импорт ўрнини босувчи) юқори малакали мутахассислар  тайёрлашни тақозо қилади. Халқаро тажриба (Голландия, Англия) шуни кўрсатадики, бундай вазифаларнинг бир қисмини (қисман университетларда ташкил қилинган илмий-педагогик мактаблар) амалга  ошириши мумкин. Бунинг учун факат институтнинг илмий салоҳияти билан чегараланмасдан бошқа ОТМ (Республика ва хорижда фаолият олиб бораётган) педагог-олимлар ҳамда замонавий ишлаб-чиқариш мутахассислари жалб қилиниши мумкин.

Барчага маълум-ки, юқори сифатли илмий, ижодий ва педагогик ютуқларга эришиш ҳамнафас ходимлардан ташкил топган жамоанинг бирдамлик билан олиб борадиган фаолиятига боғлиқ. Бунинг учун мисол тариқасида агросаноат чиқиндилари, хомашё ва маҳсулотларини  сиқилган, суюлтирилган ва флюид ҳолатидаги СО2 билан ишлов бериш соҳасида фаолият кўрсатиб, маълум ютуқларга эришган илмий-педагогик ходимларни кўриш мумкин: Х.Ф.Жўраев Б.Т.Мухаммадиев, К.Х.Ғафуров, Ш.У.Мирзаева ва бошқалар. Охирги 5 йил ичида олиб борилган ишлар ҳозирги жамоани кенгайтириб, ёш, истиқболли мутахассисларни, шунингдек иқтидорли талабаларни кенг қамраб олиш, ҳамда мактаб, лицей, коллеж ўқувчиларини жалб қилишни тақозо қилаяпти.

Бунинг  учун ташкил қилинадиган илмий-педагогик мактаб аъзолари аниқ мавзу, қизиқишнинг умумлаштирувчи тизим, ғоя ва анъаналар бирлаштиришни қамраб олишни мақсад қилади. Бундай мактабнинг муҳим устиворлиги фақат илмий ғояларни ҳимоя қилиш ва реализация қилишдан иборат бўлмай, балки ёш олимларни олий таълим соҳасини ходимлар билан таъминлашдан ҳам иборат.

Илмий изланишларни ташкил қилиш ва олиб боришда тизимли таҳлил ва лойиҳалаш муҳим рол ўйнайди. Мактаб, лицей ва коллеж таълими даражаси ҳамда кейинги олий таълим орасида узвийликни амалга оширилиши ҳам муҳим ҳисобланади.

Илмий-педагогик мактабда  туғиладиган инновацион технологиялар, масалан, СО2 – экстракт технологияси, минтака ишлаб-чиқариш потенциалини ривожлантиришда муҳим рол ўйнайди. Илмий-педагогогик мактаб олимлари фаолиятини асосий йўналиши СО2 нинг уникал ва бетакрор хоссаларига асосланган технологиялар ҳисобланади. Масалан, суюлтирилган СО2 нинг 27оС ва босим 6,5-7,0 МПа даги қовушқоқлиги сувга нисбатан 14 марта ва спиртга нисбатан 65 марта кам.

Илмий-педаогик мактабнинг фаолият режаси 1-жадвалда келтирилган.

Озиқ-овқат муҳитини СО2   билан тўйинтирилиши кислотали ҳолатга ўтказади ва микроорганизмларнинг ривожланишидан ҳимоя қилади. Суюқ СО2 қайнашини юқори ҳарорати 31,1оС бўлиб, у экстракт компонентларининг тез буғланишига имкон беради ва шу орқали ажратиб олинган моддаларнинг ўзгариши ва йўқотилишига йўл қўйилмайди. Бундан ташқари, суюқ СО2 ажратиб олинадиган биологик фаол моддаларга нисбатан кимёвий индифферент, ёнишга хавфсиз ҳисобланади. Экстракция натижасида 97 % гача модда ажратиб олинади.

Юқори босим таъсирида СО2 молекулаларининг қисқа муддатли кластерлари ҳосил бўлиши ва тоза газкимё мембрана ёрдамида ҳосил қилиш ўсимлик ишлаб чиқиш билан боғлиқ СО2 дан фойдаланишнинг янги имкониятлари пайдо бўлади.

Илмий – технологик инновация ишланмаларнинг ишлаб-чиқаришга тадбиқ этилиши тегишли  ишбилармонларнинг қизиқиш даражасига асосан боғлиқ бўлади.

Илмий-педагогик мактабнинг муҳим таъсири аниқ илмий муаммоларнинг ечимини топиш, докторантура ва диссертация тайёрлаш, муайян илмий йўналиш бўйича тематик конференция ўтказиш, яъни бошқа сўз билан айтганда илмий мактаб аъзоларини илмий ижодий изланишларининг акс эттириш билан боғланган.

 

Жадвал.

«Агросаноат чиқиндилари, хомашё ва маҳсулотларига сиқилган, суюлтирилган ва флюид ҳолатдаги СО2 билан ишлов бериш» илмий педагогик мактаб фаолиятининг асосий йўналишлари

 

№№ Кўрсаткич Ахборот
11 Мактаб ташкил қилинган сана 2019 йил, Асосчилар: проф. Н.Р.Баракаев, проф.Х.Ф.Жўраев,доц.Б.Т.Мухаммадиев
22 ОАК редактори бўйича илмий изланиш «Инновацион технологияларнинг кимёвий (физик кимёвий, биологик) ва технологик асослари»
33 Мактаб миқёсида олиб бориладиган ИТИ «Қишлок хўжалик чиқиндилари ва хомашёларига сиқилган, суюлтирилган ва флюид ҳолатларидаги газлар (СО2) ёрдамида ишлов беришнинг назарий ва амалий асослари »
44 Мавзу бўйича чоп этилган илмий ишланмалар А) Монография

Б) мақолалар

В) тезислар

55 Мактаб аъзолари 1.               проф. И.Б.Исабоев

2.               доц. К.Х.Ғафуров

3.               проф. Г.И.Касьянов

4.               проф. С.А.Кальманович

5.               проф. В.В.Деревенко

6.               докторант Ш.У.Мирзаева

7.     доц. Каримов М.М.

66 Халқаро анжуманларда иштирок этиш 1.               ўқитувчилар

2.               талабалар

3.               магистрантлар

4.               докторантлар

Back to Posts